Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 207 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СОҲИБКОР МАҲАЛЛАСИДА КЕТМА КЕТ СПОРТ БЕЛЛАШУВЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

×

 2023-01-06 16:13:32    74

PDF юклаш
Чоп этиш


Соҳибкор маҳалласида кетма кет спорт беллашувлари ўтказилмоқда

Айтиш лозимки, бугун ёшларнинг бўш вақтини самарали ташкил этиш ва уни мазмунли ўтказишга қаратилган ишлар ўз самарасини бераётир. Ҳудудларда ўтказилаётган спорт тадбирларида ёшларнинг фаъол иштироки таъминланмоқда.

Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Субҳонддин Зайлобовнинг бизга берган маълумотига кўра, ҳудуднинг 24-сонли умумий ўрта таълим мактаби билан мустаҳкам ҳамкорлик самараси ўлароқ турли спорт мусобақалари ўтказилмоқда. Маҳаллада ёшлар ўртасида волейбол мусобақаларига старт берилди.

Куни кеча мактабнинг спорт мажмуасида якунига етган хотира турнирида “Саховат”, “Меҳрубон” ва “Тул” жамоалари ғолибликни қўлга киритишган эди. Айни кунда навбатдаги мусобқаларда маҳалланинг 12 та жамоаси биринчиликни қўлга киритиш учун майдонга чиқганлар. Мусобақалар қизғин давом этмоқда ва ғолибликни қўлга киритган жамоаларга қимматбаҳо совғалар топширилади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram