ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР
2023-01-06 16:10:10 153
Қонунчиликдаги янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 ноябрдаги ПФ-244-сонли “Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан 2023 йил 1 январдан:
тадбиркорлик субъектининг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинганда кредиторларни ёзма равишда хабардор қилиш ва оммавий ахборот воситаларида бу ҳақида эълон бериш;
янги импорт автомобилларини сотиш фақат юридик шахслар — ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг расмий дилерлари томонидан амалга оширилиши;
электр энергиясини электр таъминоти шартномасида белгиланган ҳажмлардан (ойлик шартномавий миқдордан) ортиқча истеъмол қилган юридик шахсларга электр энергияси етказиб беришни тўхтатиб қўйиш;
якка тартибдаги тадбиркор томонидан ёлланган ходимларни Ягона миллий меҳнат тизимида ҳисобга олиш орқали давлат солиқ хизмати органларида алоҳида ҳисобга қўйиш тартиблари бекор қилинди.
Ўктамжон Эргашев - Сўх туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram