Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 218 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲУДУДЛАРДА БЕВОСИТА РАҲБАРЛАР ИШТИРОКИДА ЎРГАНИШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

×

 2023-01-06 16:08:14    86

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳудудларда бевосита раҳбарлар иштирокида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда

        Бугун, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Илҳомжон Тожибоев иштирокида 1-сектор ҳудудида маҳалла фаоллари томонидан "Маҳаллабай" ва "Хонадонбай" тизими асосида аҳоли муаммо ва камчиликларини ўрганиш ва уларни ҳал этиш чораларини кўриш бўйича олиб борилаётган ишлар назорат қилинди ва амалга оширилган ишлар таҳлил этилди. Барча маҳаллалаларнинг бешликларига олиб борилаётган ўрганиш ишларини масъулият билан самарали йўлга қўйиш бўйича керакли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

        Ўрганиш жараёнида:

        ❇️ Ғазнов маҳалла фуқаролар йиғинида олиб борилаётган ишлар таҳлил этилиб, ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси фаъолиятига баҳо берилди;

        ❇️ Қалъача маҳалла фуқаролар йиғинида фаъолият олиб бораётган бешлик билан алоҳида суҳбат ташкил этилди ва аҳолининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилди ва аниқланган муаммоларни ечиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди;

        ❇️ Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди, 1- сектор биноси олдида ўрнатилган банкомат фаъолияти юзасидан фуқароларнинг мурожаати манзилли ўрганилиб, ушбу дастгоҳ хизматини самарали йўлга қўйиш мақсадида тегишли идора раҳбарларига вазифалар юклатилди. Банкоматнинг мўътадил ишлашини йўлга қўйиш учун мутасаддиларга кўрсатмалар берилди;

        ❇️ ЎЗбекистон-Қирғизистон йўналишидаги Тул маҳалласи ҳудудида жойлашган Сўх дарёси устидаги кўприк ҳолати ўрганилди. Кўприкнинг ҳолати туман фавқулодда вазиятлар бўлими раҳбарияти ва туман ҳокими ўринбосари Содиқжон Мурзоев иштирокида кўздан кечирилди;

           ❇️ Пайшанба бозоридаги санитария-гигиена ҳолати ўрганилди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси билан шуғулланаётгн савдогарлар ва тадбиркорлар билан сўҳбатлар чоғида нарх-навони кескин оширмаслик юзасидан керакли тавсия ва кўрсатмалар берилди;

        ❇️ Ленбур маҳалла фуқаролар йиғини идораси ҳудудида жойлашган банкоматнинг ишлаш ҳолати ҳам кўздан кечирилди. Банкомат ишламаётгани ва уни ишга тушириш учун вилоятдан мутахассислар жалб этилгани маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси томонидан маълум қилинди.

        Бундай ўрганиш ишлари туманимизнинг барча ҳудудларида давом эттирилади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram