Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 11 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БЕТОНЛАШТИРИЛГАН ИЧКИ КЎЧАЛАРДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТТИРИЛМОҚДА

×

 2023-01-05 08:36:52    143

PDF юклаш
Чоп этиш


Бетонлаштирилган ички кўчаларда ободонлаштириш ишлари давом эттирилмоқда

1-сектор ҳудудидаги Тул маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам ўтган 2022 йилда маҳалланинг ички кўчаларини таъмирлашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Айтиш лозимки, ташкил этилган сайёр қабулларда ҳам ушбу маҳалла фуқароларининг асосий муаммоси ва мурожаатларининг асосини ушбу масала ташкил этарди.

Қилинган ва қилинаётган саъй-ҳаракатлар туфайли ушбу маҳаллада ҳам айни шу долзарб муаммони бартараф этишга қаратилган амалий ишлар бажарилди ва бу ишлар янги 2023 йил давомида ҳам амалга оширилади. Маҳалла раисининг бизга берган маълумотига кўра, 2022 йилнинг биргина декабрь ойининг ўзида маҳалланинг 5 та ички кўчаларида бетонлаштириш ишлари олиб борилди.

Айни кунда бетонлаштирилган кўчаларга шағал тўкиш ишлари олиб бориляпти. Шағал асосан кўчаларнинг бетонлаштирилмаган қисмларига тўкилиб, ички кўчаларнинг тартибга келтиришга қаратилган ва ушбу мақсадда барча бетонлаштирилган кўчаларга шағал маҳсулотлари тўкиш режага киритилган.

- Бу ишлар таъмирланган кўчаларни янада ободонлаштиришга қаратилган. Шағаллаштириш ишларида барча аҳоли фаъоллик билан иштирок этишмоқда, - дейди маҳалланинг ҳоким ёрдамчиси Толибжон Муродов.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram