ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАЪМИНОТИДАГИ МУАММОЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА
2023-01-05 08:33:18 151
Электр энергияси таъминотидаги муаммолар бартараф этилмоқда
Аллакай тарихга айланиб улгурган 2022 йилда туманимизнинг барча ҳудудларида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Бундай ишлар айниқса, туманимизнинг 1-сектори ҳудудида кенг қулоч ёзди.
“Қизил ҳудуд”да бўлган ва “Обод қишлоқ“ дастурига киритилган Қалъача маҳалласида ўтган йилда бошланган эзгу ишлар бугун ҳам ўзининг мантиқий давомини топмоқда. Электр энергияси таъминотидаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида мазкур маҳалланинг ички кўчаларида ҳам янги темир-бетон таянчлар ва трансформаторлар ўрнатиш ишлари давом этмоқда.
Маҳалланинг “Қалъача” кўчасига соҳа ходимлари томонидан темир-бетон таячнлар ўрнатилган бўлса, айни кунда ушбу ҳудуданинг “Бахтлик” кўчасига туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан янги трансформатор ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда. Албатта, қилинаётган барча ишлар энг аввало аҳоли манфаатига ва албатта, соҳадаги муаммо ва камчиликларни бартараф этишга қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram