Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 220 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ КОДЕКСИГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРИШ ВА ЯНГИЛИКЛАР

×

 2023-01-05 08:31:26    262

PDF юклаш
Чоп этиш


Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига киритилган ўзгариш ва янгиликлар

Савол: Олис ва чекка ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига жалб қилинган мутахассисларга қандай имтиёзлар белгиланган?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 январдаги “Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4940 сонли қарорига асосан олис ва чекка ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига жалб қилинган мутахассисларга тегишли имтиёзлар белгиланган.

Аввало олис ва чекка ҳуддуд деган тушунчага тўхталсак,  олис ва чекка ҳудуд деганда, бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган ходимларга махсус устама белгиланадиган ҳудудлар тушунилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6110-сон Фармонига мувофиқ, бошқа ҳудудда яшовчи тиббиёт ходими (кейинги ўринларда — тиббиёт ходими) олис ва чекка ҳудудларда жойлашган оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларга (кейинги ўринларда — тиббиёт муассасаси) ишга қабул қилинганда уларга камида 3 йил ишлаб бериш шарти билан 30 миллион сўм миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули, уй-жойи бўлмаганларга эса 3 йил давомида хизмат уй-жойлари берилиши ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси берилиши белгиланган.

мазкур қарорда олис ва чекка ҳудуд деганда, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 471-сон қарори билан тасдиқланган умумий ўрта таълим муассасаларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагог ходимларга махсус устама белгиланадиган ҳудудлар тушунилади;

мазкур қарорда назарда тутилган бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик пул компенсацияси солиқ тўловчининг жами даромадига киритилмайди ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг солиқ солиш объекти ҳисобланмайди;

мазкур қарорда назарда тутилган бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик пул компенсацияси ҳамда уй-жой шароитини яхшилаш бўйича имтиёзлардан олис ва чекка ҳудудларда жойлашган оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалар ҳамда таълим муассасаларига ишга қабул қилинган олий маълумотли бошқа ҳудудда яшовчи шифокорлар ва мутахассислар, шунингдек, олий таълим муассасасининг бакалавриати ёки магистратурасини (таълим шаклидан қатъи назар — кундузги, сиртқи, кечки, шунингдек, иккинчи мутахассислик) тамомлаганидан кейин уч йил мобайнида олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига ишга кирган битирувчилар фойдаланиш ҳуқуқига эга;

ҳар ойлик пул компенсацияси олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими ишга қабул қилинган ойдан бошлаб 36 ой мобайнида тўланади, бунда ходим ушбу ҳудудда шахсий уй-жойга эга бўлганда, унга хизмат турар жойи берилганда ёки у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганда, пул компенсацияси тўлаш тўхтатилади;

олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими ҳар ойлик пул компенсациясини олиш учун вақтинча яшаш жойини ва уй-жойни ижарага олганлик учун коммунал хизматлар қийматисиз амалдаги харажатлар суммасини кўрсатган ҳолда, тегишли бюджет ташкилоти раҳбарига ариза беради. Бунда, уй-жой ижараси учун ҳақиқатда тўланаётган тўлов базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваридан кам бўлган тақдирда, ҳар ойлик пул компенсацияси миқдори ҳақиқатда тўланаётган тўлов миқдорига мувофиқ камайтирилади, қолган барча ҳолатларда ҳар ойлик пул компенсацияси базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида тўланади;

ҳар ойлик пул компенсацияси унинг миқдорини кўрсатган ҳолда, тегишли бюджет ташкилоти раҳбарининг буйруғи билан тайинланади ҳамда ушбу ташкилот бухгалтерияси томонидан иш ҳақи билан биргаликда тўланади;

олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими тегишлилиги бўйича олис ва чекка ҳудудда жойлашган бюджет ташкилоти ва (ёки) тиббиёт муассасасидаги фаолиятини 36 ойгача бўлган муддат ичида тўхтатган тақдирда, бошланғич ёрдам пули тўлиқ ҳажмда бюджетга қайтарилади, олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходимининг бюджет ташкилоти ва (ёки) тиббиёт муассасасидаги фаолиятини унинг ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра (ходимнинг вафоти, ногиронлиги бўлган шахс деб топилиши, бюджет ташкилотининг фаолияти тўхтатилиши ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 106-моддасида белгиланган ҳолатлар) тўхтатиши бундан мустасно.


Ўктамжон Эргашев - Сўх туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram