МУАММОЛАР БЕВОСИТА СЕКТОР РАҲБАРИ ИШТИРОКИДА ЎРГАНИЛМОҚДА
2023-01-05 08:30:07 136
Муаммолар бевосита сектор раҳбари иштирокида ўрганилмоқда
Айни кунда Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби, бизнинг туманимизда ҳам аҳолини қийнаётган муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал этиш чораларини кўришга қаратилган ишлар бевосита секторлар раҳбарлари иштирокида амалга оширилмоқда. Зотан, аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўрганиш ва ҳал этиш каби амаллар бевосита ҳар бир раҳбар зиммасига катта масъулият юклайди.
4-сектор раҳбари, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Фариджон Турабоев бошчилигида ҳудуддаги муаммо ва камчиликларни ўрганиш жараёнлари “Маҳаллабай” тизими орқали амалга оширилаётир. Сектор раҳбари бугун Зангат маҳалла фуқаролар йиғини бешлиги билан учрашиб, куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича аҳоли хонадонларида ўрганиш ишларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаш ва ушбу чора-тадбирлар асосида иш олиб бориш лозимлигини қайд этди. Маҳалла раиси Умарали Сатторовнинг сўзларига кўра, айни кунда маҳалла ҳудудида аҳоли муаммоларини ўрганиш мақсадида “хонадонбай” тизими орқали ишлар олиб бориляпти.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram