Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 106 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЁШИ УЛУҒ ИНСОНЛАР БАРЧА ДАВРА ВА ДАВРУ ЗАМОНЛАРНИНГ КЎРКИДИРЛАР

×

 2022-12-17 16:37:14    102

PDF юклаш
Чоп этиш


Ёши улуғ инсонлар барча давра ва давру замонларнинг кўркидирлар

Ёши улуғ нуронийларга эҳтиром кўрсатиш, уларни ҳурмат-иззат қилишдек масъулият бор ёшларнинг зиммаларида. Зотан, кекса отахонлар, нуронйиларнинг ҳаёт йўллари бугунги ёшлар учун ибрат мактаби ҳамдир.

Туманимизнинг “Соҳил” дам олиш масканида бўлиб ўтган тадбирда мана шундай ёши улуғ инсонларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди. Туман маҳаллаларидан таклиф этилган нуроний отахон ва мўнис оажонларга байрам зиёфати ташкил этилди. Тадбирни ташкил этишдан асосий мақсад ёши улуғ инсонларга эҳтиром кўрсатиш ва умрбоқий мерос сифатида аждодлардан авлодларга улашиб келинаётган ҳурмат ва иззатдек боқий қадриятларни бугунги ёш авлод онгу шуурига сингдиришдан иборат.

Тадбирда иштирок этган туман ҳокими ва бошқа секторлар раҳбарлари барча тадбир иштирокчиларини байрам билан қутлаб, Республикамизда нуронийларга берилаётган эътибор чексизлигини аниқ мисоллар билан тасдиқладилар. Шунингдек, туман миқёсида бўлаётган ўзгаришлар Сўхликлар манфаатига хизмат қилиниши таъкидланди.

Тадбир давомида барча иштирокчиларга туман ҳокимлиги, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қуватлаш бўлими, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан эсдалик ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди. Нуронийлар ҳам ўз навбатида бундай эътиборга жавобан самимий миннатдорчилик сўзларини изҳор этдилар.

Тадбир ёши улуғ инсонларнинг мажмуа узра таралган кўй-қўшиқлар ҳавосидаги ўзига хос рақслари ва хурсандчиликлари билан давом этди.   Айтиш лозим, кекса отахонлар ва нуронйиларга бўлган эътиборни ҳар куни, ҳаётнинг ҳар лаҳзаси билдириш лозим.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram