Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 44 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХЛИК ЁШЛАР ВА ИҚТИДОРЛИ РАССОМЛАРНИ БИРЛАШТИРГАН КЎРИК-ТАНЛОВ

×

 2022-12-17 16:35:16    82

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўхлик ёшлар ва иқтидорли рассомларни бирлаштирган кўрик-танлов

        Иқтидорли ёшларни танлаш ва уларни саралаб олишга қаратилган кўрик-танловлар ёшларга ўзгача куч ва мотивация берилаётганини уларнинг интилиш ва ҳаракатидан ҳам кўриш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Сўх тумани бўлими ташаббуси билан ёшлар ўртасида “Янги Ўзбекистон-Янги йил шукуҳи” шиори остида “Ёш рассомлар” кўрик-танлови ўтказилди.

        Мазкур кўрик танлов туман марказидаги 30-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида кўтаринки рўҳда ташкил этилди. Тадбирда иштирок этган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиевлар тадбирда сўз олиб, барча иштирокичларга омад тиладилар.  

        Қишки таътил вақтида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамда 30-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳамкорлигида ташкил этилган кўрик танлов, ижодкор ёшларни руҳлантирган байрам шукуҳи, уларнинг асарларида ҳам яққол намоён бўлди. Ёшларнинг маҳорати мутахассислар имтиҳонидан адолтали тарзда ўтказилди.

        Танлов қуйидаги иккита ёш тоифалари бўйича ўтказилди:

·       14 ёшдан 18 ёшгача бўлган ёш ижодкорлар

·       19 ёшдан 26 ёшгача бўлган ёш ижодкорлар.

        Танлов натижаларига кўра, 1-ўрин 14-18 ёш тоифасида (Ровон маҳалласидан) Отабек Ҳамробоев, 2-ўрин Гулафруз Ёдгоралиева ва 3-ўрин Жапсурбек Юсуфжоновга, 19-26 ёш тоифасида эса (Сўх маҳалласидан) Ҳикмат Камоловга, 2-ўрин Райҳона Яҳёжонова (Янгиариқ) ва 3-ўрин Атҳам Додобоевларга (Сариканда)насиб этди. Ёш иқтидорли рассомларнинг ишлари экспертлар томонидан ғолиб деб топилди ва чизган расмлари режа қилинган 30-солни болалар мусиқа ва санъат мактабининг (Олтин колекция) китобига киритиладиган бўлди.

Энг яхши тасвирий санъат асари ижодкорлари Ёшлари ишари агентлиги туман бўлими, Ўзбекистон Халқ демократик ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси Сўх тумани бўлинмалари томонидан  диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар. Бундай тадбирларни мунтазам ташкил этиш ёшлар манффатига хизмат қилиши тадбир иштирокичлари томонидан таъкидланди.

 

        - Бугун ҳаётимда унутилмас кун бўлди. Ушбу кўрик-танлов ўз устимда кўпроқ ишлашга ундади ва келгусида Ватаним учун буюк ишларни амалга оширишимга замин яратди. Бир сўз билан айтганда, Ёшлар ишлари агентлиги, болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳамда сиёсий партиялар томонидан ташкил этилаётган ҳамкорликдаги кўрик-танловлар ёшларни иқтидорларини юзага чиқариш ва уларни ўз қобилиятига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, жамиятда ўз ўрнига эга бўлишларида хизмат қилиши орқали юртимиз тараққиётида муносиб ўрин эгаллаб келаётгани билан аҳамиятли бўлмоқда, -  дейди биз билан сўҳбатда Отабек Ҳамробоев.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram