Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 143 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИМКОНИЯТДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ МУНОСИБ ДАРОМАД ОЛИШНИНГ АСОСИЙ ОМИЛИДИР

×

 2022-12-17 16:32:36    88

PDF юклаш
Чоп этиш


Имкониятдан самарали фойдаланиш муносиб даромад олишнинг асосий омилидир

        Тадбиркорликка кенг йўл очилган Республикамизда берилаётган эътибор туфайли туманмиз тадбиркорлари ҳам қилинган ҳалол меҳнат туфайли муносиб даромад олишга муваффақ бўлишаётир. Туманимизда “Тўрон Банки” кредити асосида ташкил этилган иссиқхоналар мажмуи ҳам туманда тадбиркорлик ривожига катта ҳисса қўшди десак, асло муболаға қилмаган бўламиз.

        Ёш тадбиркор Умиджон Сангинов томонидан ташкил этилган иссиқхонада айни кунда иш қизғин. “Сўх Мунавваржон” МЧЖ га қарашли иссиқхонанинг умумий майдони ярим гектарни ташкил этади. Мазкур иссиқхонани ташкил этилишида тадбиркор ўз ҳисобидан 450 миллион сўм маблағ сарфлаган. Банкдан олинг кредит миқдори 550 миллион сўмни ташкил этади. Яъни иссиқхона қурилишига 1 миллиард сўм маблағ сарфланган.

        Тадбиркорнинг бизга берган маълумотига кўра, бир мавсумда иссиқхонадан икки марта хосил олинмоқда. - Баҳорнинг илк кунлари бодрингнинг “Орзу” навини парваришладик. 15 тоннадан ортиқроқ ҳосил олдик. Эндилкида помидорнинг “Аламина” навини териб олмоқдамиз. Бу зироатдан ҳам ниятимиз катта. 20 тоннадан ортиқроқ ҳосил олиш ниятимиз бор. Асосан маҳсулотларимиз ички бозорга ва албатта экспортга ҳам йўналтирилмоқда, - дейди тадбиркор биз билан сўҳбатда.

        Шунингдек, олинган даромад ҳисобидан тадбиркор маҳалла ва ҳудуд ободончилигига ҳам ҳомийлик қилаётир. Айни кунда мазкур иссиқхонада 8 нафар доимий иш жоига эга бўлиб, ҳар бир мавсумда ҳосилни йиғиб-териш учун 30 нафардан ва ундан ортиқроқ мавсумий ишчилар ҳам жалб этилади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram