Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 59 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ФУҚАРОЛАРГА БЕПУЛ КЎМИР МАҲСУЛОТИ ЕТКАЗИБ БЕРИЛМОҚДА

×

 2022-12-17 16:30:23    153

PDF юклаш
Чоп этиш


Кам таъминланган фуқароларга бепул кўмир маҳсулоти етказиб берилмоқда

        Айни кунда туманимизда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида кам таъминланган оилалар, эҳтиёжманд фуқароларга арзон нархда кўмир маҳсулоти етказиб берилмоқда. Туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси Расулжон Мирсаидовнинг маълумотига кўра, бугунги кунгача Ҳушёр, Себзор, Қақир, Қалъача, Ғазнов, Сўх, Ҳазрати Али, Мулгон, Чашма ва Чумоқча маҳалла фуқаролар йиғинларига 347 тонна кумир арзон нархда етказиб берилди.

        Жумладан, 3-сектор ҳудудидаги фуқароларга 120 тоннадан ортиқрок, Мулгон маҳалла фуқаролар йиғинига 40 тонна кўмир берилди. Айтиш лозимки, кўмир маҳсулоти табиий газ муаммо бўлган ва етиб бормаган ҳудудларга биринчи навбатда етказилмоқда.

        Бундан ташқари туман кўмир омборидан кам таъминланган, эҳтиёжманд ва ногиронлиги бор фуқароларимизга 11,8 тоннадан ортиқ бепул кўмир етказиб берилди. Бугунги кунгча 59 нафар эҳтиёжманд фуқароларга бепул кўмир тарқатиб берилди.

        Ҳушёр маҳалласининг “Адири боло” кўчасида яшовчи фуқароларга Сўх кўмир омборидан арзон нархда 23 180 килограмм кўмир махсулоти тарқатиб берилди.

        “Таги шўхча” кўчасида яшовчи Холинисо Тураева мурожаати бўйича тадбиркор Ш. Эгамов томондан ҳомийлик асосида амалий кўмак кўрсатилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram