Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 149 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ КОДЕКСИГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРИШ ВА ЯНГИЛИКЛАР

×

 2022-12-17 16:28:14    85

PDF юклаш
Чоп этиш


Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига киритилган ўзгариш ва янгиликлар

        Савол: Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида ВАХТА усулида ишлаш тушунчаси киритилган шу хақда маълумот берсангиз.

        Жавоб: Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида ВАХТА усулида ишлаш тушунчаси шу кодекснинг 465-моддасида белгиланган.

        Вахта усулида ишлаш тўғрисидаги умумий қоидалар Вахта усулида ишлаш ходимларнинг доимий яшаш жойига кунлик қайтишини таъминлаш имкони бўлмаган тақдирда, уларнинг доимий яшаш жойидан ташқарида меҳнат жараёнини амалга оширишнинг алоҳида шаклидир. Вахта усулида ишлаш иш жойи ходимларнинг доимий яшаш жойидан ёки иш берувчининг жойлашган еридан сезиларли даражада узоқда жойлашганида ишлаб чиқариш объектларини, ижтимоий ва бошқа объектларни қуриш, таъмирлаш ёки реконструкция қилиш муддатларини қисқартириш, аҳоли яшамайдиган, олис ҳудудларда ёхуд алоҳида табиий шароитларга эга бўлган ҳудудларда ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланилишини таъминлаш мақсадида, шунингдек бошқа ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун қўлланилади. Вахта усулидаги ишларга жалб қилинадиган ходимлар ишларни бажариш объектида бўлиш даврида иш берувчи томонидан махсус ташкил этиладиган, мазкур ходимларнинг ишларни бажариши вақтида ҳаёт фаолиятини ва сменалар ўртасида дам олишини таъминлаш учун мўлжалланган бинолар ва иншоотлар мажмуидан иборат бўлган вахта шаҳарчаларида ёхуд шу мақсадлар учун мослаштирилган ва иш берувчининг ҳисобидан ҳақи тўланадиган ётоқхоналарда, бошқа турар жойларда яшайди. Агар вахта объектида меҳнат фаолиятини амалга оширувчи ходим ҳар куни ўз доимий яшаш жойига қайтиш имкониятига эга бўлса, бундай ишни бажариш вахта усулида ишлаш ҳисобланмайди. Ишнинг вахта усулини қўллаш тартиби иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқланади. Ишни вахта усулида ташкил этиш тўғрисидаги намунавий низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ижтимоиймеҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси билан келишилган ҳолда тасдиқланади.

        466-модда. Ходимларнинг айрим тоифаларини вахта усулидаги ишларга жалб қилишни чеклаш вахта усулида бажариладиган ишларга қуйидагилар жалб қилиниши мумкин эмас:

        ўн саккиз ёшгача бўлган ходимлар; ҳомиладор аёллар;

        уч ёшгача бўлган бола парваришини амалга ошираётган ота-онадан бири (васий);

        тиббий хулосага мувофиқ вахта усулидаги ишларни бажаришига қарши кўрсатмалар бўлган шахслар.

        467-модда. Вахтанинг давомийлиги вахта объектда ишларни бажариш вақтини ва сменалар ўртасида дам олиш вақтини ўз ичига олувчи умумий даврдир. Вахтанинг давомийлиги бир ойдан ошмаслиги керак. Жамоа келишувларида ёки жамоа шартномасида белгиланган алоҳида ҳолларда айрим объектларда вахтанинг давомийлиги уч ойга қадар узайтирилиши мумкин.

                  А.Тошпулатов - Сўх туман Адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram