Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 61 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚИЛИНАЁТГАН САЪЙ-ҲАРАКАТЛАР ТУФАЙЛИ ИЧКИ КЎЧАЛАР ҲАМ РАВОН БЎЛМОҚДА

×

 2022-12-17 16:26:17    127

PDF юклаш
Чоп этиш


Қилинаётган саъй-ҳаракатлар туфайли ички кўчалар ҳам равон бўлмоқда

        Амалга оширилаётган ободонлаштириш ишларига хайрихоҳ бўлаётган об-ҳаводан фойдаланиб, бу хайрли ишга бел боғлаган ҳамюртларимиз бошлаган ишларини сифатли этиб бажаришга ҳаракат қилишаётир. 1-сектор ҳудудидаги Соҳибкор маҳалласида ушбу йўналишда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

        Маҳалла раиси Ҳабибжон Олимовнинг маълумот беришича, маҳалланинг “Обод” кўчасида бетонлаштириш ишлари охирига етказилиб, қурилиш ишларига мутасадди бўлган “Хушбахти Суҳробзод” хусусий фирмаси ишчи-ходимлари айни кунда “Меҳрубон” кўчасига бетон қопламаси ётқизишмоқда. Манзилли дастурга асосан бетонлаштирилаётган кўчанинг умумий узунлиги 485 метрни ташкил этади.

        - Манзилли дастурга асосан маҳалламизнинг 3 450 метр масофадаги ички кўчаларида бетонлаштириш ишларини амалга ошириш белгилаб қўйилган. Қурувчи ташкилот ишчи-ходимларига аҳолимиз номидан миннатдорчилик билдираман. Барча ишлар жамоатчилик назорати остида амалга оширилмоқда. Бетонлаштириш ишларининг сифатига алоҳида эътибор қаратяпмиз, - дейди Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ҳабибжон Олимов.

        Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, маҳаллада ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари ҳам амалга оширилган. Сувчилар айни кунда маҳалла ҳудудида ўрнатилган қудуқларнинг мўътадил ишлашини назоратга олганлар.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram