Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 114 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲАРБИЙ ҚИСМДА ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИ ИШТИРОКИДА АМАЛИЙ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-12-14 15:51:55    108

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳарбий қисмда ёшлар етакчилари иштирокида амалий семинар ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги қўшма қарорига асосан Сўх туманидаги ёшлар етакчилари иштирокида тумандаги 12494 ҳарбий қисмда “Маҳаллада ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича услубиёт” мавзусида амалий семинар ўтказилди.

 

Амалий семинарнинг мақсади ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясини ташкил этишда ягона фикр ва ёндашишни ишлаб чиқиш, маҳалла етакчиларини маҳаллада тадбирларни, ҳарбий қисмга экскурсияларни ташкил этиш тартиби ва қоидаларига ўргатиш ҳамда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси самарадорлигини ошириш мақсадида дахлдор тузилмаларнинг самарали ҳамкорлигини оширишдан иборат. – Бугунги семинарда мавзу бўйича биз – ёшлар етакчиларига тўлақонли ва фойидали маълумотлар берилди ва биз семинардан олинган кўникмаларни амалда татбиқ этишда астойдил ҳаракат қиламиз, - дейди семинар иштирокчиси, Сариканда маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Додоҳайит Ҳасанов.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram