MOBIL-ID ТИЗИМИДА РЎЙХАТДАН ЎТИШ УЧУН ТЎЛОВ УНДИРИЛАДИМИ?
2022-12-12 15:05:28 168
Mobil-ID тизимида рўйхатдан ўтиш учун тўлов ундириладими?
Бу ҳақда Абдуманноф Умриддинов - Сўх туман адлия бўлими Давлат хизматлари маркази шўъба мудири қўйидагиларни маълум қилди:
Бевосита давлат хизматлари марказлари ёки нотариал идора орқали фуқароларни Mobil-ID тизимига идентификациялаш 2022-йил 31-декабрга қадар тўлов ундирмасдан, 2023-йил 1-январдан бошлаб БҲМнинг 2 фоизи миқдорида бир марталик тўлов ундириш орқали амалга оширилади.
Бунда, Mobil-ID тизимида идентификациядан ўтказиш давлат хизматлари марказлари томонидан амалга оширилганда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга тўловнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади.
Mobil-ID тизимида идентификациядан ўтказилганлиги учун тўлов тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.
ЙИДХПнинг мобил иловаси орқали мурожаат қилинганда бепул амалга оширилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram