Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 82 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“МЕҲР ДАФТАРИ” ДАГИ ҚИЗЛАРЖОНЛАРГА ЭЪТИБОР КЎРСАТИЛДИ

×

 2022-12-09 13:50:45    82

PDF юклаш
Чоп этиш


“Меҳр дафтари” даги қизларжонларга эътиибор кўрсатилди

“Инсонга наф келтириш олий бахт” деган сўзлар замирида одамларимиз, орамиздаги инсонлар манфаати мужассам. Берилган озгина эътибор туфайли ўзини бахтли деб билган инсонларнинг хурсандчилиги эса, барча нарсадан устун туради.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган “Меҳр дафтари” тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 17 январдаги 26-сон қарорига мувофиқ “Меҳр дафтари” тизимига киритилган болаларга туман ҳокимлиги томонидан алоҳида эътибор кўрсатилмоқда. Бундай болалар муаммоси ва қизиқишларини ҳал этиш мақсадида “Йўл харитаси” ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу “Йўл харита” си доирасида аниқ чора-тадбирлар ва амалий ишлар режаси ҳам ижрога йўналтирилган.

Себзор маҳалла фуқаролар йиғини, “Тути қатор” кучаси 82-уйда яшовчи, 2007 йилда туғилган Муножот Муродалиева Сарваржон қизига хорижга чиқиш паспорти олинишида амалий кўмак кўрсатилди ва Муножотхонга тикув машинкаси ҳам етказиб берилди. Мазкур тадбирда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, 3-сектор раҳбари, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиев, “Миллий гвардия” туман бўлими вакиллари, маҳалланинг мутасаддилари иштирок этишди.

Шунингдек, Ҳушёр маҳалла фуқаролар йиғини, “Таги шўхча” кўчаси 102-уйда яшовчи, вояга етмаган, васийликка берилган, 2009 йилда туғилган Дилдорахон Қўчқорова Ҳалимжонзодага ҳам тикув машинкаси ва телевизор совға қилинди. Албатта, бундай эътибордан мамнун ва масрур бўлган бу жажжи қизларжонларимиз самимий сўзлар ила миннатдорчилик билдирдилар.

Совғаларни топшириш маросимида иштирок этган маҳалла фаъоллари ҳам бундай эътибор учун миннатдорчилик сўзлари изҳор этишди. Қизлар ҳолидан ҳар доим хабардор бўлиш учун “Миллий гвардия” туман бўлими раҳбариятига керакли кўрсатмалар берилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram