Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 42 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ КОНСТИТУЦИЯСИ-30 ЁШДА

×

 2022-12-09 13:45:26    90

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси-30 ёшда

 

Тарихий сана — 1992 йил 8 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинди.

 

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Мукаддима, «Асосий принциплар», «Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари,

эркинликлари ва бурчлари», «Жамият ва шахс», «Маъмурий худудий ва давлат тўзилиши», «Давлат ҳокимиятининг ташкил

этилиши», «Конституцияга ўзгартириш киритиш тартиби» деб

номланган 6 та булим, 26 та бобни ташкил этган 128 моддани ўз

ичига олади

Олий хужжатнинг Муқаддима қисмидаёқ ижтимоий адолатга

садоқатни намоён қилиш халқимизнинг юксак фазилати эканлиги баён қилинган булиб, адолатли ижтимоий сиёсат юритиш

давлат сиёсатининг устувор тамойили экани Конституциямизнинг қатор моддаларида акс этади. Жумладан,

-        меҳнат қилиш,эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароити (37-модда)га эга булиш;

-        ёлланиб ишлаётганларнинг ҳуқуқлари (38-модда);

-        ижтимоий таъминот олиш (39-модда);

-        малакали тиббий хизматдан фойдаланиш (40-модда);

-        бепул умумий таълимнинг кафолатлангани (41-модда);

-        вояга етмаган, меҳнатга лаётқатсиз ва ёлгиз кексаларнинг ёлгиз кексаларнинг ҳуқукдари давлат ҳимоясида экани (45-модда ) мустаҳкамланган.

Жамиятнинг иқтисодий асослари ҳар бир давлатнинг иқтисодий тузуми аҳволига баҳо берувчи омиллардан ҳисобланади.

Бир тузумдан иккинчи тузумга утиш, биринчи навбатда, иқтисодий муаммоларни ҳал этиш билан боглиқ ечим ва воситаларни тўғри танлаш, тегишли ҳуқуқий базани шакллантириш учун оқилона тамойилларни конституция даражасида эътироф этиш

зарурати Асосий Қонунимизда ўзининг ижобий аксини топган.

Бозор муносабатларига асосланган иқтисод, унинг хилма-хил

шаклдаги мулкка асосланиши, мулк шаклидан қатъи назар уларнинг дахлсиз ва давлат ҳимоясида эканлиги (53-модда), мулкдорнинг уз мулкидан фойдаланишдаги эркинлиги (54-модда) каби қоидалар баркарор иқтисодиётга, эркин тадбиркорлик фаолиятига ҳуқуқий асос булди.

2002 йил 4 апрелда Ўзбекистон Республикасининг «Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари туррисида»ги конституциявий қонуни қабул қилинди. Бу ҳужжат Ўзбекистоннинг қонун чиқарувчи олий органи — икки палатали парламентнинг тузилиши, таркиби, фаолият юритиш асосларини белгилади, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколат муддати етти йил қилиб белгиланишини жорий этди, энг муҳими — демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти пойдеворини шакллантириш буйича қонунчиликни такомиллаштиришнинг асосий йуналишларини тасдиқлаб берди.

2003 йил 24 апрелда кабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига узгартиш ва қушимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ваколатларини Олий Мажлиснинг Сенати ва

Бош вазир зиммасига ўтказиш билан боғлиқ, муносабатлар

ҳуқуқий тартибга солинди.

                  Ўктамжон Эргашев - Сўх туман юридик хизмат

                                                        кўрсатиш маркази бошлиғи



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram