МАНЗИЛ-МАЪЛУМОТ АХБОРОТЛАРИНИ ОЛИШ ТАРТИБИНИ БИЛАСИЗМИ?
2022-12-09 13:43:47 133
Манзил-маълумот ахборотларини олиш тартибини биласизми?
Хизматдан фойдаланувчилар:
Жисмоний шахслар
Манзил-маълумот ахборотлари – фуқаронинг доимий пропискада турганлиги, пропискадан чиққанлиги, турган жойи бўйича ҳисобга олинганлиги, вақтинчалик рўйхатдан ўтганлиги, шунингдек, маълумот мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотлардир.
Хизматни кўрсатиш тартиби:
Бу ахборотларни олиш учун ариза берувчилар Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун YIDXP (my.gov.uz) орқали рўйхатдан ўтади.
Сўровнома тўлдирилгач, электрон рақамли имзо билан тасдиқланиб, ваколатли орган (Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар Ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги манзил-маълумот бюролари)га юборилади.
Ваколатли орган сўровнома келиб тушган кундан бошлаб 1 иш кунида QR-код қўйилган манзил-маълумот ахборотни расмийлаштиради ҳамда уни тегишли Давлат хизматлари марказига ёки аризачига YIDXP орқали электрон равишда юборади.
Ариза берувчилар фақат ўзларига тегишли манзил-маълумот ахборотларини олишлари мумкин. Бошқа шахсларга тегишли манзил-маълумот ахборотлари берилмайди.
Хизматни кўрсатиш муддати: 1 иш кунида
Хизмат нархи:
БҲМнинг 3 фоизи миқдорида – 9 000 сўм;
Ягона портал орқали топширилганда миқдори – 8 100 сўм.
Ҳуқуқий асос: Ҳукумат қарори (797-сон, 04.10.2018-й.)
Абдуманоф Умридинов - Сўх тумани адлия бўлими давлат хизматлари
маркази шўъба мудири
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram