Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 59 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ОЙЛИГИ ДОИРАСИДА АМАЛИЙ ТАРҒИБОТ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛЯПТИ

×

 2022-12-09 13:41:16    143

PDF юклаш
Чоп этиш


Ёнғин хавфсизлиги ойлиги доирасида амалий тарғибот ишлари олиб бориляпти

15 ноябрдан 15 декабргача Республикамиз ҳудудида ёнғин хавфсизлиги ойлиги ўтказилади. Ушбу тадбир доирасида туманимизда ҳам амалий ишлар қилинмоқда. Туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ҳар куни маҳаллалар ва ташкилотлар кесимида ойлик доирасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришаётир. Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган тарғибот тадбирида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва туман прокурори, иккинчи сектор раҳбари Садирали Мирзокаримовлар иштирок этдилар.

Ёнғин хавфсизлиги бўйича тузилган штаб аъзолари маҳалла ҳудудидаги газ тақсимлагич ускуналари, электр энергияси манбалари ва уларнинг ишлаш жараёнини кўздан кечирдилар. Тумангазтаъминот ишчи-ходимлари томонидан табиий газ ускуналари барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган профилактик тадбирлар ўтказилди. Хонадонбай юришлар орқали аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланиш ва табиий газдан оқилона фойдаланиш юзасидан тарғибот ишлари амалга оширилди. Туман прокурори Садирали Мирзокаримовнинг сўзларига кўра, бундай профилактик тадбирлар ва тарғибот ишлари сектор ҳудудида мунтазам ўтказилиши белгилаб қўйилган.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram