Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 99 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КОНСТИТУЦИЯ – ХАЛҚ ФАРОВОНЛИГИ ВА ЮРТ ТИНЧЛИГИ АСОСИ

×

 2022-12-07 15:36:38    109

PDF юклаш
Чоп этиш


КОНСТИТУЦИЯ – ХАЛҚ ФАРОВОНЛИГИ ВА ЮРТ ТИНЧЛИГИ АСОСИ

        Сўх тумани Янгиариқ маҳалласида жойлашган 30-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби мажлислар залида Конституцияга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими, секторлар раҳбарлари, корхона-ташкилот раҳбарлари, устоз ва мураббийлар, кенг жамоатчилик иштирок этишди. Тадбир аввалида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев сўзга чиқиб, Бош Қомусимизнинг фуқароларимиз ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти ҳақида гапириб, ҳуқуқий давлатнинг белгиси - барча фуқароларнинг ирқи, миллати, динидан қатъий назар қонун олдидаги тенглигида эканлигини таъкидлади.

        Сўх тумани прокурори Садирали Мирзокаримов ҳам ўз нутқида Конституция халқнинг ҳуқуқий сиймоси, Конституциямизнинг беназир ҳуқуқий қадрият, муқаддас ҳужжат эканлиги ҳақида гапириб ўтди. Конституцияни бахт Қомуси деб бежиз айтилмайди.

        Шуни ҳам алоҳида таъкилаш лозимки, Конституция арафасида бир қатор турли соҳаларда фаолият юритадиган меҳнат фидойлари ва фаол ишчи-ходимларни мукофотлар ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирлаш анъанага айланиб қолган. Тадбир давомида бир қатор меҳнат фидоийларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 ноябрьдаги Фармонига биноан таъсис этилган "Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги" эсдалик нишони билан тақдирланди.

        Конституция байрамига бағишлаб концерт дастури туман маданият бўлими ходимлари томонидан иштирокчиларга тақдим этилди. Ўқувчи-ёшлар томонидан саҳнада бахтимиз Қомуси шеър ва қўшиқлар ила тараннум этилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram