Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 57 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХАЛҚАРО НОГИРОНЛАР КУНИ СЎХ ТУМАНИДА

×

 2022-12-03 16:26:01    147

PDF юклаш
Чоп этиш


ХАЛҚАРО НОГИРОНЛАР КУНИ СЎХ ТУМАНИДА

        3 декабрь – "Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан ногиронларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга йўналтирилган оммавий-маданий, хайрия тадбирларини ташкил этиш, бу борада Давлат органлари, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ўртасидаги хамкорликни ривожлантириш мақсадида жойларда хайрия тадбирлари, учрашувлар, турли кўргазмалар ташкил этилмоқда.

        Бугун туманимизнинг "Соҳил" дам олиш масканида ушбу санага бағишлаб тадбир ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими ўринбосарлари, туман секторлари раҳбарлари, кенг жамоатчилик, маҳаллалардан ташриф буюрган ижтимоий кўмакка мўҳтож оилалар аъзолари иштирок этишди.

        Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва нуонийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Абдушукур Турабоев, туман ички ишлар бўлими бошўлиғи Қосимжон Раҳимбердиев, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Фариджон Турабоевлар сўз олиб, бугунги кунда Президентимиз томонидан ижтимоий кўмакка мўҳтож оилаларга, ногиронларга берилаётган эътибор ҳақида гапириб, қилинаётган барча ишлар инсон манфаатини кўзлаб амалга оширилаётганлиги билан ҳам аҳамиятли эканлигини қайд этиб ўтди.

        Тадбир давомида маҳаллалардан ташриф буюрган 100 нафарга яқин жисмоний имконияти чекланган фуқароларга туман ҳокимлиги, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ва ҳомий ташкилотларнинг эсдалик ва қимматбаҳо совғалари тақдим этилди.

        Бир пиёла чой устида ташкил этилган тадбир санъаткорларнинг дилтортар наволари ва иштирокчиларнинг хурсандчилиги билан янада файзли ўтди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram