Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 144 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ФАН ОЛИМПИАДАСИНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

×

 2022-12-02 16:45:24    119

PDF юклаш
Чоп этиш


Фан олимпиадасининг вилоят босқичи ғолиблари аниқланди

Таълим соҳасига берилаётган эътибор самараси ўлароқ, соҳа ривожи баробарида таълим муассасаларида таҳсил олаётган талаба ёшларнинг ҳам билим даражаси ва дунёқараши ўзгармоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан соҳага жаҳон тажрибасини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган улкан ишлар ҳам бевосита таълим-тарбия ривожига ўз ҳиссасини қўшади.

Таълим муассасалари талабаларининг билим даражасини имтиҳондан ўтказадиган соҳавий танловлар замирида ҳам баркамол авлоднинг келажаги мужассам. Ўтказиладиган турли танловлар ва фан олимпиадалари ғолибларига имтиёзлар белгиланганлиги ҳам амалдаги ислоҳотларнинг ажралмас қисмидир.

Куни кеча вилоятимиз маркази Фарғона шаҳрида юқори синф ўқувчилари ўртасидаги фан олимпиадасинингг учинчи – вилоят босқичи ўтказилди ва мазкур танловнинг иқтидорли ва билимли иштирокчилари Республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди. Қувоналариси, ғолиб бўлган талабалар орасида бизнинг фарзандларимиз ҳам бор.

Мазкур олимпиаданинг тожик тилидан ўтказилган беллашувларда асосан Сўх тумани талабалари ғолибликни қўлга киритдилар. Энди икки нафар 9 ва 10-синф ўқувчилари охирги – Республика босқичида қатнашадилар.

Танлов натижасига кўра, 9-синф ўқувчилари ўртасида тожик тилидан биринчи ўрин 28-сонли УЎТ мактаби ўқувчиси Зиёратхон Қодиржоновага насиб этгган бўлса, иккинчи ва учинчи ўринлар 19-сонли мактаб ўқувчиси Саёҳатхон Анварова ва 29-сонли мактаб ўқувчиси Гулнора Тўйчиеваларга насиб этди. 10-синф ўқувчилари ўртасидаги баҳсларда эса, 2-сонли УЎТ мактаби талабаси Шарифахон Халифаева иккинчи, 29-сонли мактаб ўқувчиси Муяссар Сангинбоева учинчи ўринни эгаллаган бўлса, 28-сонли мактаб ўқувчиси Шодиёна Собиржонова ўтказилган мазкур олимпиаданинг мутлоқ ғолибига айланди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram