Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 144 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН МАҲАЛЛАЛАРИДА “ЗЎРАВОНЛИКСИЗ ОИЛА-ФАРОВОН ҲАЁТ САРИ” ШИОРИ ОСТИДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

×

 2022-12-02 16:43:53    102

PDF юклаш
Чоп этиш


Туман маҳаллаларида “Зўравонликсиз оила-фаровон ҳаёт сари” шиори остида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

Айни кунларда Республикамиз миқёсида “Зўравонликсиз оила-фаровон ҳаёт сари” шиори остида 16 кунлик акция ўтказилмоқда. Мазкур тадбирлар туманимизнинг барча маҳалла фуқаролар йиғинлари, корхона-ташкилот ва муассасаларда жамоатчиликнинг фаол иштирокида бўлиб ўтяпти.

 

Мазкур акция Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида 25 ноябрдан 10 декабргача ўтказилади. Бу бўйича туман ҳокимлигининг оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан тарғибот-ташвиқот режаси ва чора-тадбирлари тузилган.

 

Жумладан, туманимизнинг Ҳушёр маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам “Зўравонликсиз оила-фаровон ҳаёт сари” шиори остида йиғилиш ва тадбир ўтказилди. Бўлиб ўтган тадбирда мутассадди ташкилот вакиллари томонидан хотин-қизлар хуқуқини химоя қилиш борасида савол жавоблар ташкил этилиб керакли маслаҳатлар берилди.

 

Тадбирда иштирок этганларга мавзу бўйича тайёрланган фильм ва роликлар намойиш этилди. Мазкур акция доирасидаги тадбирлар туманимиз узра мунтазам ўтказилмоқда.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram