Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 242 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МОБИЛ-ID ТИЗИМИ ЁРДАМИДА ИДЕНТИФИКАЦИЯДАН ЎТИШ

×

 2022-11-30 17:29:33    231

PDF юклаш
Чоп этиш


Мобил-ID тизими ёрдамида идентификациядан ўтиш

        Мобил-ID тизими ёрдамида идентификациядан ўтиш учун фуқаро томонидан бевосита Марказ ёки нотариал идорага мурожаат қилинганда шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг асли тақдим этилади ҳамда Марказ ёки нотариал идора ходими томонидан фуқаронинг юзи рақамли форматда расмга туширилади, электрон шаклда қўл бармоғи изи олинади ва мобил телефон рақами ЯИДХПдаги шахсий кабинетга боғланади.

        Мобил-ID тизими ёрдамида идентификациядан ўтиш учун фуқаро томонидан ЯИДХПнинг мобил иловасидан фойдаланилганда масофадан биометрик идентификациялаш (Face-ID) усули ёки ID-картадаги электрон рақамли имзо қўлланилади ҳамда мобил телефон рақами ЯИДХПдаги шахсий кабинетга бепул боғланади;

        бевосита Марказлар ёки нотариал идора орқали фуқароларни Мобил-ID тизимига идентификация қилиш 2022 йил 31 декабрга қадар тўлов ундирилмасдан, 2023 йил 1 январдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизи миқдорида бир марталик тўлов ундирилган ҳолда амалга оширилади.

        Мобил-ID тизими фойдаланувчилари электрон рақамли имзони қўлламаган ҳолда барча давлат хизматларидан (бундан кредитлаш соҳасида кўрсатиладиган молиявий хизматлар мустасно) фойдаланиши мумкин;

        фуқаронинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юбориладиган барча хабарномалар унинг хоҳишига кўра ва белгиланган тўловлар асосида Мобил-ID тизими орқали идентификацияланган мобил телефон рақамига SMS-хабар шаклида юборилади.

        Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахсларни Мобил-ID тизимида идентификациялаш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқланди:

        фойдаланувчиларни ўз хоҳишига кўра давлат хизматлари маркази ёки нотариал идора томонидан (фуқаронинг юзини рақамли форматда расмга тушириш, электрон шаклда қўл бармоғи изини олиш) ёхуд ЯИДХПнинг мобил иловаси (фуқарони масофадан биометрик идентификациялаш (Face-ID) усули ёки ID-картадаги электрон рақамли имзони қўллаган ҳолда маълумотларни тасдиқлаш) орқали идентификациялаш тартиби.

Абдуманоф Умридинов - Сўх тумани адлия бўлими давлат  

                                     хизматлари маркази шўъба мудири



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram