Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 231 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

САРИБОЗОРЧА МАҲАЛЛАСИНИНГ ИЧКИ КЎЧАЛАРИДА МАНЗИЛЛИ ДАСТУР ДОИРАСИДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

×

 2022-11-30 17:27:19    93

PDF юклаш
Чоп этиш


Сарибозорча маҳалласининг ички кўчаларида манзилли дастур доирасида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда

        Сўх туманида айни кунда “Обод қишлоқ” давлат дастури ва манзилли дастурлар доирасида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Албатта, қилинаётган ҳар бир амал замирида халқимиз манфаати мужассам.

        Мутасаддиларнинг бизга берган маълумотига кўра, “Обод қишлоқ” дастурига киритилган Қалъача ва Чашма маҳалласида дастур доирасида салкам 10 километр йўлларга бетон қопламаси ётқизилиб, 1 километр ички йўллар асфальт қилинган ва 3 километр йўлларга шағал қопламаси ётқизилган.

        Маълумотларга кўра, мазкур маҳаллалар ички кўчаларининг қолган қисмида ҳам ободонлаштириш ишлари амалга оширилади. Айни кунда Сарибозорча маҳалла фуқаролар йиғини ички кўчаларида ҳам қўшимча дастур асосида бетонлаштириш ва шағаллаштириш ишлари олиб борилмоқда. Маҳалланинг ички кўчаларида бугун ушбу йўналишда ишлар қизғин кечаётир.

        Маҳалла раиси Валижон Эргашевнинг маълумотига кўра, маҳалланинг “Қувви” кўчасида бетонлаштириш ишлари айни кунда охирига етмоқда. Мазкур кўчанинг умумий узанлиги 1,5 километрни ташкил этади. Шунингдек, маҳалланинг “Шитобон” кўчаси ҳам бугун шағаллаштирилмоқда. 700 метр масофадаги ушбу кўчада ҳам дастур асосида ишлар давом этяпти.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram