Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 195 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КОНСТИТУЦИЯ - ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ВА ШАХС ЭРКИНЛИГИ КАФОЛАТИ

×

 2022-11-30 15:33:10    278

PDF юклаш
Чоп этиш


Конституция - инсон ҳуқуқлари ва шахс эркинлиги кафолати

 

Инсон ҳаётга келиб, ўзини англай бошлабдики, фақат бир нарсага интилади.

 Бу - эркинликдир.

 Эркинлик аслида инсоннинг ўз хоҳиш-истаги, майллари, эҳиёжи бўйича фаолият юритишга ундайдиган ҳолатдир.

Одатда эркинлик у ёки бу жамиятнинг ҳуқуқий ҳужжатларида, биринчи навбатда ўша мамлакатнинг Конституциявий қоидалари билан таъминланади.

Шунинг учун, шахс эркинлиги ва инсон ҳуқуқлари тушунчалари ҳам бир-бири билан жуда уйғундир. Инсон ҳуқуқлари - кишиларнинг инсонийлик шану-шарафига муносиб тарзда яшаши ва фаолият олиб бориши лозим бўладиган ҳақ-ҳуқуқлар мажмуини ифода этадиган тушунча. Бу ҳуқуқлар табиий ҳуқуқлар ва давлат томонидан қонуний асосда кафолатланадиган ҳуқуқларга бўлинади. Табиий ҳуқуққа яшаш ҳуқуқини мисол қилиб келтириш мумкин. Давлат томонидан кафолатланадиган ҳуқуқларга сайлов ҳуқуқи, билим олиш ҳуқуқи, нафақа олиш ҳуқуқи каби инсоний ҳуқуқлар киради.

Юқорида таъкидлаган инсон ҳуқуқлари ва шахс эркинлигини таминлайдиган энг олий ҳужжат – Конституция ҳисобланади. 1992 йил         8-декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси том маънода инсон ҳуқуқларини, шахс эркинлигини таминлайдиган, уни кафолатлайдиган бош Қонун саналади.

Конституциямизнинг “Муқаддима” қисмида мамлакатимизда барпо этилаётган жамият инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат эканлиги алоҳида ифодаланган. Демак, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий бош мақсади – мамалакатимизда демократия тартиботини ўрнатиш, жамиятда бош қомусимиз ва қонуннинг устуворлиги таъминлаш, инсон

ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари, бурчларини белгилаб бериш кабилардан иборат.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига 2021 йил 8 февраль кунги “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-671-сонли Қонуни билан ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш белгиланди.

Мазкур қонун билан Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг       107-моддасининг биринчи қисми янги таҳрирда қуйидагича баён этилди: “Ўзбекистон Республикасида суд тизими Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, ҳарбий судлар, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари, туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судлари ва туманлараро маъмурий судлардан иборатдир”.

Ўзбекистонда инсон ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг кафолатланган тизими шаклланди. Бу шубҳасиз, асосий қомусимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси туфайлидир.

Асосий қомусимиз ўзида инсон, оила, жамият давлат манфаатларини ўйғунлаштира олганлиги сабабли барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларни самарали муваффақиятли бўлишини ҳуқуқий жиҳатдан қафолатлаб келмоқда.

Хусусан, “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги                ПФ-6034-сонли Фармони суд тизимидаги ислоҳотларга тубдан бурилиш ясади десак муболаға бўлмайди.

 

 

                         Умиджон Эргашев - Риштон туманлараро иқтисодий

судининг раиси



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram