Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 201 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚИЗИЛҚИЁҚ МАҲАЛЛАСИДА ЯНГИ ДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ҚАД РОСТЛАМОҚДА

×

 2022-11-29 17:19:29    85

PDF юклаш
Чоп этиш


Қизилқиёқ маҳалласида янги давлат мактабгача таълим ташкилоти қад ростламоқда

Республикамизда мактабгача таълим соҳасига берилаётган улкан эътибор замирида ўсиб келаётган баркамол авлод тақдири мужассам. Ушбу йўналишда бизнинг туманимизда ҳам амалий ишлар қилинмоқда. Болалар қамровини мактабгача таълим ташкилотларига кўпайтириш мақсадида фаъолият олиб бораётган соҳа ходимлари берилаётган эътибордан самарали фойдаланишаётир. Туманимизда мактабгача таълим ташкилотларига болалар қамровининг юқорилаётгани ҳам амалдаги ислоҳотлар самарасидан дарак беради.

Туманимизда давлат мактабгача ташкилотларининг сони яна биттага купаймоқда. Қизилқиёқ маҳалла фуқаролар йиғинида қад ростлаётган янги бино ушбу ҳудуд аҳолиси фарзандларига совға қилинади. Ҳарбий қисм ҳудудида жойлашгани боис, ушбу таълим даргоҳида аскар ва зобитларнинг фарзандалари ҳам тарбия олиш имкониятига эга бўладилар. Айни дамда ушбу иншоотда охирги ишлар амалга оширилаётир.

Туман мактабгача таълим бўлими бошлиғи Гулноза Усмонованинг маълумотига кўра, мазкур иншоот қурилиши учун давлатимиз бюджетидан 480 миллион сўм маблағ йўналтириган. Бугун янги барпо этилган ушбу муассасага янги мебел жиҳозлари олиб келинди. Бўлим мудирининг сўзларига кўра, ушбу муассасанинг қурилиш жараёни туман ҳокимининг доимий назоратида. Вилоят ҳокими томонидан берилган амалий кўмак туфайли муассасга мебел жиҳозлари олиб келинди.

Бугун мазкур муассасани фойдаланишга топшириш ишларига тайёргарлик қизғин кечмоқда ва барча туман давлат мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари ўз ташабуслари билан ҳашарга чиқдилар. Сўх туманига етказилган манзаравий дарахтлар кўчати эса, туман ҳокими бошчилигида “яшил макон” умумимиллий лойиҳаси доирасида муассаса ҳудудларига ҳашарчилар билан биргаликда экилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram