Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 216 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХ ТУМАНИ ВА БАТКЕН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ ВАКИЛЛАРИНИНГ УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-11-29 17:17:46    110

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўх тумани ва Баткен тумани ҳокимлиги вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди

Айтиш лозимки, давлатимиз раҳбарининг одилона сиёсати туфайли қўшни давлатлар билан ўрнатилаётган ҳамкорлик ришталари халқларимиз манфаатига хизмат қилаётир. Бугунги кунда анклав тумани ҳисобланган Сўх туманининг қўшни Қирғизистон республикаси туманлари билан мустаҳкам ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган. Ҳар бир масала ва чегарадаги муаммолар ўзаро, келишлиган тартибда ҳал ва бартараф этилиши ҳамкорлик муносабатлари мустаҳкамланаётганидан далолатдир.

Сўх тумани Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги чегара ўтказиш назорат пунктида бўлиб ўтган навбатдаги учрашувда қўшни Қирғизистон Республикасининг Баткен тумани ҳокимлиги ва Сўх тумани ҳокимлиги вакиллари иштирок этдилар. Баткен тумани вакиллари мазкур туман ҳокими У. Жоробаев бошчилигида туманимизга ташриф буюришди ва меҳмонларни туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бошқа мутасадди раҳбарлар билан чегарада кутиб олдилар.

Ўзаро самимийлик руҳида бўлиб ўтган учрашувда томонлар амалдаги ҳамкорлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, мавжуд сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, чегара ҳудудлари - аниқланмаган ҳудудларда ўзбошимчалик билан иш қилмаслик, барча юмуш ва амаллар келишилган ҳолда бажарилишига келишиб олдилар ва қилиниши лозим бўлган ишлар бўйича маслаҳат қилдилар. Бундай учрашувдан асосий мақсад – икки давлат раҳбари асос солган дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашдан иборат.

Учрашув чоғида Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулода вазиятлар масалалари гуруҳ рҳбари Юсуфбек Камолов ва Қирғизистон томонидан Баткен вилояти губернатори ўринбосари М. Тулаевлар иштирок этдилар. Ўзаро дўстона руҳда ташкил этилган учрашув самимийлик билан ўз поёнига етди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram