Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 214 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

АСОСИЙ МАҚСАД – ЖАМИЯТДА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ТАРҒИБ ҚИЛИШ

×

 2022-11-29 17:15:53    104

PDF юклаш
Чоп этиш


Асосий мақсад – жамиятда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш

Жамиятда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда ички ишлар органлари ходимларининг ҳиссаси ҳам беқиёсдир. Буни ташкил этилиб, ўтказилаётган турли тадбирлар – учрашув ва давра суҳбатлар мисолида кўришимиз мумкин.

Туман ички ишлар бўлими ташаббуси билан навбатдаги тадбир Ленбур маҳалласидаги янги очилган оилавий шифокорлик пунктида бўлиб ўтди. Тадбирда иштирок этган тиббиёт соҳаси ходимларига ўз жонига қасд-суиқасд (суицид)ларни содир этилиши ва олдини олиш бўйича маълумотлар берилди.

Сўх тумани ички ишлар бўлими ЖХХ ҲПБ ҲҚМБ катта инспектори, подполковник Шаҳноза Шодмонова томонидан тумандаги барча ОШПларда врач ва патронаж хамширалар иштирокида ушбу йўналишда худудларда хизмат олиб борувчи патронаж хамшираларга зарурий топшириқлар берилиб, тадбир давомида уларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида “Ўз ҳуқуқингизни биласизми?”, “Биз зўравонликка қаршимиз”, “Оила ажримига қарши биргаликда курашамиз”, “Сиз қонун ҳимоясидасиз”, “Аёл-эъзозда” мавзуларидаги буклетлар тарқатилди. Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

Тадбир давомида ҳукуматимиз томонидан чиқарилаётган қонун, қарор ва фармойишларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди. Шаҳноза Шодмонованинг маълумотига кўра, бундай тадбирлар тумандаги барча ОШПларда ўтказилиши белгилаб қўйилган.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram