60 ЁШГА КИРГАНДА ЁШГА ДОИР ПЕНСИЯ ОЛАСИЗ
2022-11-29 17:14:41 147
60 ёшга кирганда ёшга доир пенсия оласиз
Савол: Меҳнат стажим 4 йил, ёшга доир пенсияга чиқа олмадим, қачон чиқа оламан?
Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрдаги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 7- моддасига асосан аёллар 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга.
Шунингдек, ушбу Қонуннинг 8-моддасига асосан Пенсия тайинлаш учун етарлича иш стажига эга бўлмаган шахсларга ёшга доир пенсиялар ушбу Қонун 37- моддаси биринчи қисмининг “а”, “б”, “в” ва “г” бандларида назарда тутилган камида 7 йил иш стажи мавжуд бўлган тақдирда, бор стажга мутаносиб миқдорда тайинланади, деб белгиланган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107 -сонли Қарорига асосан тасдиқланган 2-иловадаги Низомнинг 5.6-бандларига кўра, иш стажига эга бўлмаган ва 7 йилдан кам иш стажига эга бўлган шахслар-аёлларга 60 ёшга кирганда ёшга доир нафақа тайинланади, деб белгиланган.
Шунга кўра 60 ёшга кирганингизда ёшга доир нафақага чиқишингиз мумкин.
Ўктамжон Эргашев - Сўх туман юридик хизмат
кўрсатиш маркази бошлиғи
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram