Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 199 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИ ТУҒРУҚХОНА БЎЛИМИГА ЯНГИ МУДИР ТАЙИНЛАНДИ

×

 2022-11-26 16:37:59    91

PDF юклаш
Чоп этиш


Туман тиббиёт бирлашмаси туғруқхона бўлимига янги мудир тайинланди

        Республикамизда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида инсон манфаати, унинг қадри ва ҳаёти мужассамлиги ҳеч кимга сир эмас. Зотан, инсон қадри, қимати, манфаати ва саломатлиги бизнинг давлатчилигимизда энг олий қадрият саналади.

        Сир эмас, туман тиббиёт бирлашмасида мана 5 ойдирки, акушер-гинеколог вазифаси вакант бўлиб, қилинган саъй-ҳаракат ва берилган эътибор туфайли туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлимига янги акушер-гинеколог тайинланди. Ушбу вазифанинг вакант бўлганлиги аҳоли ўртасида кўп норизочилкларга ҳам сабаб бўлиб, тумандаги туғруқ ёшида бўлган аёллар асоан Фарғона вилоятидаги перинатал марказига мурожаат этишар ва кўп маблағ сарфлаб, вилоят марказига бориб келишар эди. Энди ушбу муаммо ҳал этилди.

        Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Усмонжон Мамадалиевнинг бизга тақдим этган маълумотига кўра, олий маълумотли, ординатурани тугатган, 2-тоифали акушер-гинеколог Нозима Акбаралиева туман туғруқхона бўлимига мудир этиб тайинланди. Янги раҳбар фаъолиятига барча аҳоли номидан муваффақият тилаймиз!

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram