"СОҒЛОМ ҲАЁТ УЧУН 5000 ҚАДАМ" ЮРИШ МАРАФОНИ ЎТКАЗИЛДИ
2022-11-26 16:31:02 147
"Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам" юриш марафони ўтказилди
Бугун Сўх туманидаги “Истиқлол” маҳалласида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва спортни оммавийлигини таъминлаш мақсадида “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” лойиҳаси доирасида оммавий юриш марафони ўтказилди. Мазкур спорт тадбирини қўллаб-қувватлаган ёшлар унда фаоллик билан қатнашдилар.
Сариканда маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Додоҳайит Ҳасановнинг маълумотига кўра, ўтказилган ушбу спорт марафонида туман ҳокими ўринбосарлари, корхона-ташкилот раҳбарлари, ёшлар етакчилари ва сарикандалик ёшлар ҳам иштирок этишди. Албатта, мазкур спорт тадбири аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга асосий омил бўлиб хизмат қилади.
Иштирокчилар тумандаги “Амир Темир” кўчасидан “Дўстлик” боғи олдигача бўлган масофани пиёда босиб ўтдилар. Марафон иштирокчилари “Ёшлар” истироҳат боғида эрталабки бадантарбия машқларини бажардилар.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram