Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 68 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҒАЗНОВ МАҲАЛЛАСИДАГИ ИЧКИ КЎЧАЛАРДА МАНЗИЛЛИ ДАСТУР ОРҚАЛИ БЕТОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

×

 2022-11-21 17:43:23    159

PDF юклаш
Чоп этиш


Ғазнов маҳалласидаги ички кўчаларда манзилли дастур орқали бетонлаштириш ишлари олиб борилмоқда

Барчамизга маълумки, 2022 йил 25 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 408-сонли «2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинган бўлиб, ушбу қарор асосида аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш мақсадида бизнинг туманимизда ҳам амалий ишлар олиб бориляпти. Бугун биз Ғазнов маҳалласида бўлиб айни ушбу қарор асосида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари устидан чиқдик.

Маҳалла раисининг маълумотига кўра, юқоридаги қарор асосида Ғазнов маҳалласида умумий қиймати салкам 5 миллиард сўм бўлган ишлар амалга оширилиши режалаштирилган. Маҳаладаги “Тошмазор” кўчасини бетонлаштириш ишларига 600 миллион сўм маблағ йўналтирилган. Узунлиги салкам 1 километр бўлган ички кўчаларни бетонлаштириш “Хушбахти Суҳробзод” хусусий корхонаси зиммасига юклатилган. Бугунгача қурувчилар зиммадаги ишларни қарийб охирига етказиб бўлдилар.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram