Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 77 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

АҲОЛИ МУАММО ВА КАМЧИЛИКЛАРИНИ ЎРГАНИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТЯПТИ

×

 2022-11-19 16:02:38    144

PDF юклаш
Чоп этиш


Аҳоли муаммо ва камчиликларини ўрганиш ишлари давом этяпти

Ҳудудларда аҳолини қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва уларни имконият доирасида бартараф этиш бўйича олиб борилаётган ишлар ўзининг самараларини бераётир. Бунда “Маҳаллабай” тизими орқали амалга оширилаётган ишлар айниқса, натижали бўлмоқда.

Девайрон маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Қаҳрамон Орифжонов сўзларига кўра, бугун ушбу маҳаллада ҳам тизимда фаъоляият олиб бораётган мутасаддилар иштирокида ўрганиш олиб бориляпти. Ўрганишлар жараёнида ҳар бир хонадонга бевосита кириб бориляпти.

Девайрон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқароларга давлат раҳбари томонидан берилаётган эътибор доирасида амалга оширилаётган ишлар хусусида маъулмотлар бериляпти. Ўрганиш натижалари шуни кўрсатмоқдаки, ҳали маҳаллада қилинадиган ишлар талайгина.

- Ҳар бир хонадонга кириб борган масъул ходим албатта, хонадон эгалари билан индивидуал суҳбат ўтказиши ва уларнинг дардига қулоқ тутиши лозим. Агар ҳар бир мутасадди аҳоли муаммоларига масъулият билан ёнддошса, бизни қийнаётган ҳар бир камчилик ва муаммо албатта бартараф этилади, - дейди маҳалланинг ёшлар етакчиси.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram