Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 185 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

НУРОНИЙЛАР – ФРОНТ ОРТИ МЕҲНАТ ФАХРИЙЛАРИГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

×

 2022-11-19 15:34:38    108

PDF юклаш
Чоп этиш


Нуронийлар – фронт орти меҳнат фахрийларига эҳтиром кўрсатилди

Кекса-нуроний отахон ва онахонлар, меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олиш ва уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатишдек олий фазилат бизнинг халқимизга хос. Шунинг учун, катталарга эҳтиром кўрсатиш, ёши улуғ инсонларга нисбатан иззатда бўлиш ва улар ҳолдидан хабар олиш каби амаллар халқимизнинг кундалик юмушига айланиб қолган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 мартдаги “Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 167-сонли қарори ижроси юзасидан “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими маблағлари ҳисобидан фронт орти меҳнат фахрийларини рағбатлантириш бўйича бизнинг туманимизда ҳам амалий ишлар олиб бориляпти. Туман маҳалла ва нуронйиларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Абдушукур Тўрабоевнинг маълумотига кўра, туманимизнинг секторлари кесимида моддий рағбатлантириш мақсадида 35 нафар нуронийларнинг рўйихати тузилиб, белгиланган маблағлар ҳар бир нуронийга манзилли етказиб берилди.

Девайрон маҳалласида яшовчи, 1928 йилда туғилган нуроний момо – Нарзинисо Мадибрагимова хонадонида бўлган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев онахон билан суҳбатлашди. Хасталик туфайли ёстиққа михланиб қолган момонинг ҳолидан ҳудуд патронаж ҳамширалари ҳар доим хабар олиб туришади ва туман ҳокими ҳам онахонга мунтазам тиббий кўмак кўрсатиш юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берди ва онахонга бир марталик пул маблағларини тақдим этди.

1-сектор ҳудудидан яна 6 нафар нуронийлар – Тухтабиби Жалолова, Ҳабибахон Тешаева, Энахон Бобоисломова, Тошхон Бобоева, Зайнабпочо Қурбонова, Умарали Бобоевларга мана шундай бир марталик пул маблағлари манзилли етказиб берилди. Албатта, бундай хайрли амаллар ва кўрсатилаётган эътибор инсон қадрини улуғлашга қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram