Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 175 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛА ФАРЗАНДЛАРИНИНГ СУННАТ ТЎЙИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-11-19 15:31:31    92

PDF юклаш
Чоп этиш


Эҳтиёжманд оила фарзандларининг суннат тўйи ўтказилди

Кам таъминланган, ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларга амалий ёрдам кўрсатиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган ишлар бизнинг туманимизда кенг қамровда амалга ошириляпти десак, муболаға эмас. Ушбу йўналишда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан амалга оширилаётган ишлар айниқса барча эътирофга лойиқ.  

Бугун Навобод маҳалла фуқаролар йиғинидаги Малбут қишлоғида яшовчи, 2-гуруҳ ногирони Самежон Аюбовнинг хонадонида катта шодиёна. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан Самежон-ака фарзандларининг суннат тўйи ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев қатнашиб, тўй болаларни табриклади. Тўйболаларга “Маҳалла” хайрия жамоат фонди қошидаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram