Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 107 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БАЙРОҒИМ - ФАХРИМ!

×

 2022-11-18 16:18:30    108

PDF юклаш
Чоп этиш


БАЙРОҒИМ - ФАХРИМ!

        Ўзбекистон Республикаси давлат байроғининг қабул қилинишига 31-йил тўлганлиги муносабати билан туманимизнинг барча ҳудудларида турли хил тадбирлар ташкил этилиб, ўтказилди.

        Чашма маҳалласидаги 11-сонли УЎТ мактабида санага бағишлаб тантанали тадбир ўтказилди. Тадбирда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси миллий гвардияси Фарғона вилояти қўриқлаш бошқармаси Сўх тумани қўриқлаш бўлими ходимлари барча иштирокчиларни байрам муносабати билан табриклаб, мустақилликнинг рамзларидан бири бўлган давлат байроғи ҳақида гапириб, байроқ миллий давлатчилигимизда алоҳида ўрин тутиши, Давлат Байроғи халқнинг, миллатнинг фахри ва ифтихори эканлигини алоҳида таъкидлади.

        Тантанали тадбирда мактаб ўқувчилари, ёшлар иштирок этишди. Тадбирда ёш истеъдодлар томонидан Ватан ва унинг рамзларини ифода ва тараннум этувчи шеърлар ижро этилди.

                Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram