Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 68 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЭҲТИЁЖМАНД ФУҚАРОЛАРГА “МАҲАЛЛА” ХАЙРИЯ ЖАМОАТ ФОНДИ ҲИСОБИДАН 140 МИЛЛИОН СЎМДАН ОРТИҚ МАБЛАҒ САРФЛАНДИ

×

 2022-11-18 15:38:35    212

PDF юклаш
Чоп этиш


Эҳтиёжманд фуқароларга “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан 140 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфланди

Аҳоли муаммоларини ўрганиш ва аниқланган муаммоларнинг ечими юзасидан қилинаётган амалий ишлар фуқароларимизнинг ҳақли равишдаги розилигига сабаб бўлаётир. Айниқса, тумандаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан эҳтиёжманд фуқароларга берилаётган моддий ёрдам халқимизнинг оғирини аанча енгил қилмоқда.

Туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси Расулжон Мирсаидовнинг маълумотига кўра, жамғарма ҳисобидан ўнлаб эҳтиёжманд фуқароларга амалий кўмак кўрсатилди. Белгиланган ҳужжатлар асосида берилаётган маблағлар аксарият фуқароларимизнинг ҳаётини сақлаб қолишга сабаб бўляпти, чунки аксарият берилаётган маблағлар тиббиёт соҳасига йўналтирилмоқда.     

Сўх маҳалла фуқаролар ниғини “Обишир” кўчаси, 8-уйда яшовчи, “Темир дафтар” рўйихатига киритилган фуқаро Саидов Зоҳиржон Болтаевичнинг мурожаати ўрганилиб, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳисоб ракамидан жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун “BIОТEST MEDICAL" МЧЖ билан тузилган шартномага асосан 27 миллион сўм ўтказиб берилди.

Мулгон маҳалласи “Ифтихор” кучасида яшовчи, тиббий ҳимояга муҳтож фуқаро Ҳамидахон Ғайбуллоеванинг соғлигини тиклаш учун шартнома асосида 2 850 минг сўм, Чашма маҳалласи “Тариқ” кўчасида яшовчи фуқаро Маманазар Нуралиевнинг жароҳлик амалиётини ўтказиш учун шартнома асосида 30 миллион сўм, Ғазнов маҳалласида яшовчи фуқаро Алхамжон Ҳамроалиевга 16 миллион 940 минг сўм маблағ шартнома асосида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳисоб рақамидан ўтказиб берилди.

Шунингдек, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди қошидаги "Саховат ва кўмак" жамғармасидан ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар мурожаатларини ўрганиб, Ҳазрати Али маҳалласи “Ҳазрати Али” кўчасида яшовчи З. Аминованинг хорижга чиқиш фуқаролик паспортининг тўлови учун 300 минг сўм, Гулистон маҳалалсида яшовчи 2-гуруҳ ногирони Достон Исоқовга 500 минг сўм, Тул маҳалласи, “Сохибкор” кўчасида яшовчи Сабринисо Сўфиевани Ҳиндистонга юбориш учун 2 миллион сўм маблағ моддий ёрдам сифатида фуқароларнинг пластик карта ҳисоб рақамларига ўтказиб берилди.

Жами бугунги кунга қадар 49 миллион 790 минг сўм маблағ шартномаларда кўрсатилган манзилларга “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳисоб рақамидан ўтказиб берилди. Бугунги кунга қадар 8 нафар беморларимизга 140 миллион сўмдан ошиқроқ маблағ манзилли сарфланди. Беморларимизга шифо берсин.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Аҳборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram