Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 107 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

"Е-ҲУҚУҚШУНОС" ЭЛЕКТРОН ТИЗИМИ ВА ББИТ ХИЗМАТИ БЎЙИЧА СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2022-11-18 15:36:09    432

PDF юклаш
Чоп этиш


"Е-ҳуқуқшунос" электрон тизими ва ББИТ хизмати бўйича семинар ташкил этилди

Мамлакатимизда кейинги йилларда аҳоли ва ташкилотларга юридик хизмат кўрсатиб, ҳуқуқий билимини мустаҳкамлаш ҳамда соҳани янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Президентимизнинг жорий йил 29 июндаги “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳам бу борадаги ишлар самарадорлигини янги босқичда оширишга хизмат қилмоқда.

Мазкур қарорга мувофиқ шу йилнинг 1 октябридан республикамизнинг барча ҳудудий адлия бошқармалари ҳузурида юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолияти йўлга қўйилиб, давлат ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш билан боғлиқ маълумот ва жараёнларни электрон равишда йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш имконини берувчи "Е-ҳуқуқшунос" электрон тизими жорий этилди.

Шунинг учун, жойларда ушбу электрон тизимни барчага етказиш мақсадида турли тадбир ва учрашувлар ўтказилаётир. Мазкур масалага бағишланган семинар туман МТТ бўлимида бўлиб ўтди.

Семинар давомида Сўх тумани юридик марказ бўлими масъул ходими Уктамжон Эргашов томонидан қонунчиликдаги янгиликар ҳақида тўлиқ маълумот берилди ва  "Е-ҳуқуқшунос" электрон тизими бўйича ҳам тадбир иштирокичлари керакли маълумотларни олдилар. Тадбир давомида мактабгача таълим соҳасига киритилаётган электрон тизим янгиликлари ҳам тушунтирилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги "Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида"ги 244-сон қарори – ББИТ тизими ҳақида ҳам барча мутасаддиларга маълумотлар берилди. Бу тизим болаларни давлат мактабгача таълим муассасасига қабул қилиш навбатини текшириш тизими номланади ва бу бўйича тадбир иштирокчилари туман мактабгача таълим бўлими мудири Гулноз Усмоновадан керакли маълумотларни олдилар. Мазкур хизмат орқали Сиз ариза рақамингизни киритиб, фарзандингизни давлат мактабгача таълим муассасасига қабул қилиш навбати ҳолати ҳақида маълумот оласиз.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram