Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 144 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ДОЛЗАРБ 40 КУНЛИК” ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛЛИК БИЛАН ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2022-11-17 17:03:22    89

PDF юклаш
Чоп этиш


“Долзарб 40 кунлик” доирасидаги ишлар изчиллик билан давом этмоқда

        Туманимиз миқёсида бугунги кунда дарахт ва бута кўчатларини экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” доирасида ишлар олиб борилаётган бўлиб, бу ишга барча ҳудудларда аҳоли бирдек ишга киришган. Маҳаллаларга етказиб берилган барча турдаги мевали ва манзарали дарахтлар кўчатлари белгиланган ҳудудларга экилаётир.

        Навобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси Маъмуржон Бобомирҳисеновнинг бизга тақдим этган маълумотларига кўра, айни кунда мазкур маҳаллада ҳам дарахт экиш бўйича эълон қилинган “долзарб 40 кунлик” доирасида амалий ишлар олиб борилмоқда.

        Ҳоким ёрдамчиси сўзларига асосан, дарахт экиш бўйича ташкил этилган амалий ишларда барча фуқаролар фаоллик кўрсатишаётир. Маҳалланинг “Шоликор” кўчасида манзарали дарахтлар экилди.    

        Туманимизда “яшил макон” умумимиллий лойиҳаси доирасида жами 315 000 дона мевали ва манзарали дарахтлар кўчати экилиши режалаштирилган. Бундан куз мавсумида 118 000 минг дона ва баҳор мавсумида 197 000 дона кўчатлар ўтқазилиши белгиланган.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram