Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 204 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

15 НОЯБРДАН 15 ДЕКАБРГАЧА – ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ОЙЛИГИ ЎТКАЗИЛАДИ

×

 2022-11-17 09:46:39    115

PDF юклаш
Чоп этиш


15 ноябрдан 15 декабргача – ёнғин хавфсизлиги ойлиги ўтказилади

Республикамизда жорий йилнинг 15 ноябридан 15 декабригача қадар ёнғин хавфсизлиги ойлиги ўтказилади. Мазкур ойлик доирасида барча ҳудудларда, корхона-ташкилот ва муассасаларда ёнғинни олдини олиш ва унга қарши курашга қаратилган тизимли ишлар олиб борилиши кўрсатиб ўтилган.

Ёнғин хавфсизлиги ойлиги давомида:

— кўп квартирали уйлар ва якка тартибдаги уй-жойлар, бозор, йирик савдо мажмуалари ва аҳоли кўп тўпланадиган бошқа объектларда кенг қамровли профилактик-огоҳлантирув тадбирлари амалга оширилади;

— маҳаллаларда «хонадонбай» тартибида ўтказилаётган профилактик тадбирлар давомида аҳоли ўртасида ёнғинлар, ис газидан заҳарланиш ёки ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган тушунтириш ва тарғибот ишлари янада кучайтирилади.

Сўх тумани фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари иштирокида 1-сектор ҳудудидаги Девайрон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида профилактик тадбирлар ўтказилди. Соҳа вакилларининг бизга берган маълумотларига асосан ҳудудларда, аҳоли яшаш хонадонлар ва уйлар, ижтимоий соҳа объектларида ёнғин хавфсизлиги ойлиги давомида профилактик тадбирлар ўтказилмоқда ва амалий ишлар орқали фуқароларга ойликнинг мазмун-моҳияти етказиляпти.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram