Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 198 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАҲАЛАЛАРДА ЎРГАНИШ ИШЛАРИ ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2022-11-17 09:44:42    112

PDF юклаш
Чоп этиш


Маҳалаларда ўрганиш ишлари изчил давом этмоқда

Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.01.2022 йилдаги 92-сонли, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2022 йилдаги 312-сонли қарорларини ижросини таъминлаш мақсадида айни кунда туманимиз ҳудудларида ташкил этилган комиссия аъзолари иштирокида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад аҳоли ва ҳудуд муаммоларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича тизимли ишларни амалга оширишдан иборат.

Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини раиси, туман Кенгаши депутати Субҳонали Нишонов бошчилигида Сўх туман 2-сектор раҳбари, туман прокурори Садирали Мирзокаримов, Сўх тумани ҳокими ўринбосари Илҳомжон Абдумажидов, ҳамда Ҳазрати Али маҳалласи тўртлиги иштирокида маҳалла идораси биносида Кенгаш йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда юқорида келтирилган қарорларнинг мазмун-моҳиятини Кенгаш аъзоларига тушунтирилиб, ташкил этилган штаб аъзолари ва ўрганиш ишларига жалб этилган Кенгаш аъзолари томонидан қарорлар ижросини таъминлашда хонадонбай ўрганиш ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди.

- Асосий мақсад ёшларимизни ёт ғоялардан асраб-авайлаб, доимий иш жой билан таъминлаб, тўғри йўналишлар кўрсатиб уларга амалий ёрдам беришдан иборатдир. Ўрганиш ишлари маҳалламиз ҳудудида жадаллик билан давом этмоқда, - дейди маҳалла раиси Субҳонали Нишонов.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram