Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 66 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ СЎХ ТУМАНИДА БЎЛДИ

×

 2022-11-16 17:55:50    90

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Сўх туманида бўлди

        Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, бугун вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Сўх туманида бўлиб, тумандаги янги ишлаб чиқариш лойиҳалари, барпо этилган ижтимоий объектлар, маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

        Ташриф давомида:

        Вилоят ҳокими Жавпая массивини суғориши учун қурилаётган сув омоборидаги қурилиш жараёнини кўздан кечирди;

        Жавпая массивида ўзлаштирилаётган янги ерларда олиб борилаётган ишларни кўздан кечириб, имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда янги қўшимча ерларни ўзлаштириш юзасидан кўрсатмалар берди;

        Жавпаяда барпо этилган иссиқхоналардаги иш жараёни билан танишиб, тадбиркорлар билан суҳбатлашди ва масалага оид ўзининг тавсия ва таклифларини берди;

        Ленбур маҳалла фуқаролар йиғинида қурилган янги оилавий шифокорлик пункти очилиш маросимида иштирок этди;

        Вилоят ҳокими иштирокида Ҳушёр маҳалла фуқаролар йиғинида барпо этилган янги маданият уйи фойдаланишга топширилди;

        Хайрулло Бозоров тумандаги 12494-сонли ҳарбий қисмида олиб борилаётга янги қурилишлар жараёнини кўздан кечирди;

        Истиқлол маҳалласида қурилаётган ва қурилиши охирига етаётган янги меҳмонхонадаги шароитларни кўздан кечирди;

        Туман ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтган йиғилишда вилоят ҳокими бошчилигида туманда амалга оширилган ишлар таҳлил этилди, туманни ободонлаштиришга қаратилган янги лойиҳалар муҳокама этилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram