Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 76 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЕКТОР ҲУДУДИДАГИ МУАММО ВА КАМЧИЛИКЛАР ЎРГАНИЛМОҚДА

×

 2022-11-15 18:19:26    155

PDF юклаш
Чоп этиш


Сектор ҳудудидаги муаммо ва камчиликлар ўрганилмоқда

Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрда қабул қилган 408-сонли “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори халқимизга ҳар томонлама қулайлик ва яхши шароитлар яратиб беришга қаратилган. Мазкур қарор асосида республика ҳудудларини обод қилиш, қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, хусусан, жойларда ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминотини, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишдек амалий ишлар бажарилиши белгиланган.

Туманимизнинг 4-сектори ҳудудида ҳам мутасаддилар томонидан ўрганишлар олиб борилиб, аҳоли билан суҳбат ва учрашувлар натижасига кўра, энг долзарб бўлган муаммоларни ҳал этиш бўйича манзилли режа ҳам тузилган. Мазкур манзилли режалар асосида маҳаллаларда ички йўлларни таъмирлаш, электр энергияси ва табиий газ таъминотига доир муаммолар ҳал этилади.

Сўх тумани 4-сектор раҳбари, давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Фарид Турабоев Гулистон маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли ҳамда ёшлар етакчиси ва ҳудуд профилактика нозири билан учрашиб, маҳалладаги долзарб муаммолар ҳақида суҳбат ўтказди. Маҳалла аҳли билан бўлиб ўтган учрашувларда маҳаллада амалга оширилиши лозим бўлган муаммолар ва манзилли режага киритилган ишлар ҳусусида маълумотлар берилди.

                Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram