Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 196 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

АҲОЛИ МУАММО ВА КАМЧИЛИКЛАРИ “БЕШЛИК” ҲАМКОРЛИГИ ОРҚАЛИ ЎРГАНИЛМОҚДА

×

 2022-11-15 18:18:01    90

PDF юклаш
Чоп этиш


Аҳоли муаммо ва камчиликлари “бешлик” ҳамкорлиги орқали ўрганилмоқда

Айни кунда туманимиз ҳудудида аҳоли муаммоларини аниқлаш, уларнинг ҳал этиш чораларини кўриш, ҳудуд инфратузилмасини яхшилашга қаратилган ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу амаллар маҳалланинг “бешлиги” ҳамкорлиги асосида олиб борилаётгани аниқланган муаммоларни тизимли ҳал этишга асосий омил бўлиб хизмат қилади. Сўх тумани Сариканда маҳалласида ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш мақсадида олиб борилаётган ишлар айниқса, эътирофга лойиқ.

14-ноябр кунидан бошлаб маҳалла ёшлар етакчиси томонидан 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш мақсадида ўрганиш жараёнлари бошланиб, биринчи куни 69та ёшлар муаммоси ўрганилиб, шунинг баробарида хатловдан ўтказилди. Амалга оширилган ўрганишлар натижасида тўпланган анкета сўровномалари тўлдирилган ёшлар орасидан кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари ва бандлиги таъминланмаган ёшларга “Ёшлар дафтари”га киритиш учун тавсия берилади.

- Агар сизда ҳам мурожаат бўлса, навбат билан эртага сизнинг ўйингизга ҳам кириб борамиз ва сизга қонундан четга чиқмаган тартибда ёрдам берилишига кафолат берамиз. Ўрганиш натижалари туман ҳокимлигида ташкил этилган штабга тақдим этиб борилади, - дейди туман ҳокими ўринбосари Илҳомжон Абдумажидов.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram