Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 113 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯДА ЛОҚАЙДСИЗЛИК – ЎСИБ КЕЛАЁТГАН АВЛОДЛАР ТАҚДИРИГА БЕФАРҚЛИКДИР!

×

 2022-11-12 18:07:30    135

PDF юклаш
Чоп этиш


Таълим ва тарбияда лоқайдсизлик – ўсиб келаётган авлодлар тақдирига бефарқликдир!

Президентимизнинг “Янги Ўзбекистон остонаси мактабдан бошланади” деган сўзлари замирида катта маъно ва мазмун мужассам. Республикамизда таълим соҳасида олиб борилаётган улкан ислоҳотлар ўсиб келаётган баркамол авлод келажагига қаратилгани ва шу мазмунда соҳани тубдан такомиллаштириш ишлари мужассамлиги берилаётган эътибор ўринли ва ҳаёт тақозоси эканлигини англатади.

Барчамизга маълумки, туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев иштирокида ҳафтанинг қарийб ҳар бир куни туманимиз мактабларида учрашувлар ташкил этилади. Бундан кўзланган асосий мақсад умумий ўрта таълим мактабларида олиб борилаётган ишларни бевосита ўрганиш ва унинг ижросини таъминлашга қаратилган амалий ишларни ташкил этишдан иборат.

Туманимиз ҳудудидаги мактабларга қилинган ташрифлар шуни кўрсатадики, Сўхнинг аксарият таълим даргоҳларида ўз ечимини топишини кутаётган муаммо ва камчиликлар бор. Бу мактаб ўқувчиларининг билим даражаси ва ўзлаштириш ҳолатига ҳам бевосита боғлиқдир.

Айни шу масалаларга бағишланган учрашувда туман ҳокими баъзи мактаб директорлари фаъолятига танқидий баҳо бериб, ушбу сўзлар ва ташрифлар натижасидан керакли хулоса чиқариш лозимлигини таъкидлади. Берилаётган эътиборга қарамасдан баъзи таълим муассасаларида “эски тос, эски ҳоммом” йўсинида иш олиб боришни нима билан изоҳлаш мумкин? Туман ҳокими мактаб битирувчиларининг билим даражаси ва ўзлаштиришига алоҳида тўхталиб, олий таълим даргоҳларига кириш даражаси жуда паст эканлигини афсўс билан қайд этди.

Ҳатто баъзи таълим даргоҳларида олий таълим мактабларига кириш даражаси 5 фоиздан ҳам паст эканлиги ўта масъулиятсизлик эканлиги қайд этилди. Туман ҳалқ таълими соҳаси Республика миқёсида нимага паст эканлигини ҳам ушбу кўрсатгичлар орқали билиш лозимлигини туман ҳокими таъкидлади.

Соҳада масъулият билан ишлаш ва темир интизомга амал қилиш, баъзи мактаб директорлари фаъолиятига танқидий баҳо бериш юзасидан туман халқ таълими бўлимининг янги раҳбари Ҳабибжон Жўраевга қаттиқ топшириқлар берилди. Туман ҳокими янги раҳбар фаъолити туфайли таълим соҳасида катта ўзгаришлар бўлишига ишонч билдириб, Президентимиз берилаётган эътиборга нисбатан фаъолият олиб бориш шарт ва зарур эканлигини таъкидлади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram