Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 115 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ПРОКУРОР МАҲАЛЛА АҲЛИ БИЛАН УЧРАШДИ

×

 2022-11-12 18:05:26    146

PDF юклаш
Чоп этиш


Прокурор маҳалла аҳли билан учрашди

Маҳалланинг ободлиги ва унинг ривожи бевосита сектор раҳбарига ҳам боғлиқ. Чунки сектор раҳбари ўзининг ҳудудида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилишига астойдил ҳаракат қилади ва интилади.

Айтиш лозимки, туманимизнимнг иккинчи сектори – туман прокурори секторида ҳам ўтаётган йилнинг ушбу муддати давомида кенг қамровли ободонлаштириш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди. Бу тизимли ишлар маҳаллаларда фаъолият олиб бораётган мутасаддилар ва сектор раҳбари ташаббуси остида амалга оширилгани билан ҳам аҳамиятлидир.

Сариканда маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган навбатдаги тадбирда ҳудудда олиб бориладиган ободонлаштириш ишлари муҳокама этиилди. Бугунги тадбирда туман прокурори Садирали Мирзокаримов ҳам иштирок этди ва йиғилганларга маҳаллада тузилган манзилли режа асосида олиб бориладиган ободонлаштириш ишларига оид маълумот берилди.

Учрашувда маҳалланинг инфратузилмасини яхшилаш мақсадида 8.5 километр бўлган кўчаларни асфальтлаш учун бюджет томонидан маблағ ажратилгани ҳақида туман прокурори маълумот берди. Шунингдек, учрашув давомида фуқаролар ўз муаммолари хусусида туман прокурорига мурожаат этдилар.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram