ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЛИМИ ХОДИМЛАРИ ФАОЛИЯТИГА ТАНҚИДИЙ БАҲО БЕРИЛДИ
2022-11-12 18:01:52 128
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими ходимлари фаолиятига танқидий баҳо берилди
Республикамизда Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш Агентлигининг фаъолияти минг-минглаб эҳтиёжманд, нафақадаги меҳнат фахрийлари ва ижтимоий кумакка муҳтож фуқароларга ёрдам бериш ва уларни ҳамр томонлма қўллаб-қуввтлаш ва амалдаги кумакчиси бўлишга қаратилган. Туманимизда ҳам ушбу Агентликнинг бўлими фаъолият олиб боради ва ушбу соҳада ишлаётган ходимлар зиммаларидаги вазифаларни сидқидилдан бажаришга ҳаракат қилмоқдалар. Мазкур соҳа вакиллари иштирокда туман ҳокимлигида тадбир ташкил этилди.
Туман ҳокими иштирокида бўлиб ўтган мазкур очиқ мулоқотда ижтимоий соҳа таркибига кирувчи Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими ходимларининг хизмат фаолияти танқидий кўриб чиқилди. Туманда маҳалла фуқаролар йиғинлари кесимида бугунги кунда мавжуд 115 нафар якка ёлғиз ва I-II гурўҳ имконияти чекланган фуқароларга хизмат кўрсатилади ва озиқ-овқат учун йўналитрилган маблағлар уларнинг нафақаларига қўшиб берилади.
Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев сўз олиб, барча соҳа вакиллари зиммаларига юклатилган вазифаларни сидқидилдан бажариши кераклигини таъкидлади. Чунки соҳа ходимлари энг аввало, кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатадилар.
Туман ҳокими ўринбосари Илҳомжон Абдумажидов ҳам ўз навбатида мазкур соҳада ўрганиш ва мониторинг олиб борилганлиги, соҳа вакиллари орасида ўз вазифасига сидқидилдан ёндошадиган ходимлар борлиги, бироқ, вазифасига совуққонлик билан қарайдиган инсонлар ҳам борлигини алоҳида қайд этиб ўтди. Тадбирда соҳанинг содиқ, фаъол вакилларини муносиб рағбатлантириш, масъулиятсизларга нисбатан қонунда белгиланган чораларни кўриш лозимлиги ҳам таъкидланди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram