Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 58 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАКТАБДА АБДУРАҲМОНИ ЖОМИЙ ВА АЛИШЕР НАВОИЙНИНГ БЮСТИ ОЧИЛДИ

×

 2022-11-12 17:59:49    96

PDF юклаш
Чоп этиш


Мактабда Абдураҳмони Жомий ва Алишер Навоийнинг бюсти очилди

Дўсту қардошдир азалдан ўзбегим тожик билан,

Иккиси бир байт ғазалдан ўзбегим тожик билан...

Дарҳақиқат, бу икки миллат дўстлиги, бир-бири билан узвий боғлиқлиги асрлар оша шаклланган ва бу бирликни бирон бир куч синдира ёхуд пароканда қилишга куч ва имкон топа олмайди. Бу минг йиллардан сарчашма олиб, бизнинг кунларимизгача азалий қадрият ва умрбоқий мерос сифатида етиб келган хазинадир.

Ўзбек билан тожик икки тилда сўзлашадиган битта миллатдир, деган нақл ҳам бежиз пайдо бўлмаган. Дини, қадриятлари, энг кичик иримларидан тўйу маракалардаги маросимларигача бир-бирига уйғун бўлган бу халқлар Марказий Осиёнинг энг сўлим манзилларида яқин қўшни бўлиб яшашлари ҳам бежиз эмас.

Демурсад маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 10-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтган дўстлик кечасида икки қардош ва қондош халқнинг дўстлиги ҳақида самимий сўзлар тилга олинди, шеърлар айтилди. Мактабда тожик ва ўзбек миллатининг забардаст фарзандлари, шеърият гулшанида ўзига хос ўринга эга, шеъриятда умрбоқий мерос қолдирган Устоз ва Шогирд – Абдураҳмони Жомий ва Алишер Навоийнинг бюстини очилишига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиев, туман ҳокими ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, маҳалла фаоллари ва нуронийлар, мактабнинг педагогик жамоаси ва талаба ёшлар иштирок этдилар. Тадбирда сўз олганлар энг аввало, икки қардош халқнинг дўстлиги ва ўзаро боғлиқлиги бу икки миллат фарзанди ижоди ва ҳаётига боғлиқ эканлиги алоҳида таъкидланди. Икки қардош халқнинг дўстлиги икки давлат Президентлари Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмоннинг сиёсатлари туфайли янги босқичга чиқганлиги қайд этилди. Мактаб ўқувчилари ҳам шоирлар ижодидан намуналар ўқишди.

Тадбир давомида туман ҳокими бугунги инсонлар икки шоирнинг муносиб авлодлари сифатида ҳаётда ўз ўринларига эга эканликларини таъкидлаб, Демурсад маҳалласининг Симодон кенгликларида боғ яратган Рауф-ота Сўфиев мана шундай инсонлардан бири эканлигини эътироф этди ва боғбон-отага ўзининг шахсий қимматбаҳо совғасини тақдим этди. Рауф-ота етиштирган олмалар бугун бутун дунё довруғига сазовор бўлган. Рауф-ота ҳам бу эътибор учун ўзининг миннатдорчилигини изҳор этди.

Шундан сўнг бюстнинг очилиш маросими бўлиб ўтди ва бу ишга бевосита бош қўшган мактаб директори Равшанжон Моминжонов ва саховатпеша тадбиркор, бюстни шаклланишида моддий кумак берган ҳомий Шарофатхон Шамсиддинова ва ҳайкалтарош Азимжон Шамсиддиновларга ташаккурнома ва қимматбаҳо совғлар тақдим этилди. Тадбир давомида таълим ва тарбия ишларида намуна бўлган ўқитувчилар, ўқишда фаъол бўлган талабаларга ҳам эсдалик совғалар ва фахрий ё        рлиқлар тақдим этилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram