Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 70 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАҲАЛЛА МАСЪУЛЛАРИ ФАЪОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-11-12 17:58:13    75

PDF юклаш
Чоп этиш


Маҳалла масъуллари фаъолиятини такомиллаштиришга доир семинар бўлиб ўтди

Республикамизда шаклланган ўзига хос тизим, ўзини ўзи бошқариш органи бўлган маҳалла институтини янада такомиллаштириш, маҳаллани чинакамига фуқароларнинг ишонч ва умид уйига айлантиришга қаратилган ислоҳотлар бугун амалда ўзининг самараларини бераётир. Фаъолияти йўлга қўйилган “бешлик”нинг саъй-ҳаракатлари туфайли маҳалла чинакамига ўз номига хос ва мос бўлмоғи лозим. Бугун туман ҳокимлигида бўлиб ўтган амалий семинар айни ушбу масалага бағишланди.

Семинарни очиб берган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев давлатимиз раҳбари эътибори асосида маҳалла институтини такомиллаштиришга қаратилган ислоҳотлар самараси ҳақида сўз юритиб, маҳалла раиси бошчилигида фаъолияти йўлга қўйилган ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаъоли, ёшлар етакчиси ва профлиактика нозирлари берилаётган эътиборни ҳис этган ҳолда маҳалла ривожи ва равнақига ўзларининг ҳиссаларини астойдил қўшишлари кераклигини таъкидлаб ўтди.

Маҳалладаги фуқаролар, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар билан алоҳида, манзилли ишлаш, уларни қийнаётган муаммо ва камчиликларни ўрганиб, ҳал этиш чораларини кўриш, “бешлик” да олиб борилган хатловлар натижасига асосан ҳар бир оилага нисбатан маълумот бўлиши, маҳалла билан ҳамнафас бўлиш, маҳаллани ривожлантириш ва унинг равнақига ҳисса қўшиш, ҳар бир мутасадди зиммасидаги вазифаларини масъулият билан бажарилиши лозимлиги алоҳида таъкидланди.

Туман ҳокими ўринбосари Илҳомжон Абдумажидов, туман давлат хавфсизлик хизмати раҳбари М. Комиловлар ҳам сўзга чиқиб, ҳар бир мутасадди ўз маҳалласи бўйича аниқ маъулмотларга эга бўлиши давр ва замон талаби эканлигини таъкидлаб ўтдилар. Йиғилганларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги 92-сонли “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 312-сонли “Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорларининг мазмун-моҳияти яна бир бор тушунтирилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram